Савол: Яқинда вакцина олганимдан сўнг совуқ сувга қўлингизни тиқманг ва ичманг, дейишди. Бу маслаҳатлар қанчалик, тўғри?
✅Саволга Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходими Насиба Тоирова жавоб беради.
— Коронавирусга қарши вакцина олган фуқаро 3 кун мобайнида чўмилиши, офтобда юриши ёки оғир жисмоний меҳнат қилиши мумкин эмас. Иложи борича, шу муддат давомида ўзини эҳтиёт қилиши талаб этилади.
Сизга совуқ сувдан фойдаланманг ва ичманг деганида ҳам маъно бор. Негаки шу кунларда об-ҳавонинг ўзгариши, яъни салқин тушиши кузатилди. Бундай пайтда совуқ ичимликларни ичиш оқибатида томоқ оғриши ёки шамоллаш ҳолатлари юзага келиши мумкин.