✔️ Хитойнинг «Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd» компанияси томонидан Ўзбекистонда 3-босқич синовлари ўтказилган, ўзбекистонлик мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилган «ZF-UZ-VAC2001» вакцинасини амалиётда қўллаш тўғрисида РУХСАТНОМА (1-2-фотолар).
🇨🇳 Ҳужжатни Хитой фанлар академияси Микробиология институти, Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси ҳузуридаги Тиббиёт технологияларини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот маркази махсус ишчи гуруҳи тасдиқлаган.
🇺🇿 Мазкур вакцинанинг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази томонидан рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги ГУВОҲНОМА (3-4-фотолар).
📄 Вакцина олган фуқаро, қандай вакцина билан эмланишидан қатъи назар, агар у икки (AstraZeneca) ёки уч маротаба (ZF-UZ-VAC2001) эмланиб, тўлиқ эмлаш курсини тамомлаган бўлса, унга эмланганлик ҳақида, махсус халқаро талабларга мос келадиган QR-кодли сертификат берилади.