9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Қисқа муддатда катта ҳажмга озиш зарар!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Инсондан жисмоний ҳаракат талаб қилувчи деярли барча ишларни техника ўзлаштириб олаётгани сайин кўпчилик учун озиш катта муаммога айланиб бормоқда. Аксарият одамлар озиш учун парҳез қилишни ва жисмоний машқлар билан шуғулланишни истамайдилар. Деярли барча одамлар секин-асталик билан эмас, аксинча, осон ва қисқа вақт ичида озишни исташади.

Аммо қисқа вақт ичида соғлиққа зиён етказмаган ҳолда 10 кг.га озишнинг имкони йўқ. Негаки одам аста-секин озганда вазн ташлаши ортиқча ёғларнинг эриши ҳисобига кузатилса, бирданига озганда танадан сув, оқсил ва ҳаёт учун зарур бўлган бошқа моддалар ҳам чиқиб кетиши кузатилади. Бундай ҳолатда эса тананинг мускул массаси йўқолиб, касаллик ривожланиши мумкин. Бир ҳафтада фақат ёғлар ҳисобигагина озаман деб ўйласангиз ақл бовар қилмайдиган даражада жисмоний машқлар қилишингизга тўғри келади.

Умуман олганда, озиш учун энг тўғри йўл соғлом турмуш тарзига риоя қилишдан бошланади. Уйқуни меъёрида бўлишини таъминлаш, кунда бир соат бўлса ҳам жисмоний машқлар бажариш ёки ҳеч бўлмаганда тоза ҳавода сайр қилиш, овқатланишни тартибга солишнинг ўзи сизни озишингизда катта кўмак беради. Бу жараён секин кечиши мумкин, аммо натижаси аниқ ва самарали, энг муҳими саломатлигингизни кафолатлайди.

Сурайё Равшанова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×