ССВ хабарига кўра, 2021 йил 2 март ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80006 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 1 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида, 1 нафари Хоразм вилоятида, 2 нафари Тошкент вилоятида ва 35 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида 36 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78549 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 835 нафар бемордан 146 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 5 февраль ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 79045 нафарга етганди.