Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати баъзи ОТМ талабалари орасида коронавирус аниқлангани ҳамда факультет ва ётоқхоналар дезинфекция учун ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.
ЎзМУ, ТДШУ, ФарПИ, ТАТУ Самарқанд филиали талабалари орасида айни кунларда COVID-19 аниқланмаган ва бирорта ҳам талабалар турар жойи биноси ёпилмаган.
“Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда олий таълим муассасалари бу каби (касаллик аниқланиши) ҳолатлар жиддий тус олиб, кенг тарқала бошласа, уларни яширишдан манфаатдор эмас”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети (ТДПУ) талабасида коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар бергандик.