15.1 C
Узбекистан
Среда, 30 апреля, 2025

Март ойида Ўзбекистон автомобил бозори қандай ўзгарди – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳисоботи

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,480участниковПодписаться
- Advertisement -

Март ойида сотувлар қисқа муддатли қисқаришига қарамай, автомобил бозорининг айрим сегментларида хорижда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар ва фойдаланилган электромобиллар тоифаларида барқарор ўсиш кузатилди.

Бирламчи автомобил бозоридаги фаоллик ҳам йиллик ижобий динамикани сақлаб турибди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ўтган ой якунлари бўйича Ўзбекистон автомобил бозори таҳлили натижаларини тақдим этди.

Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистонда автотранспорт воситалари савдоси 3%га камайиб, 76,8 минг донани ташкил этди.

Енгил автомобил сегментидаги вазият

Енгил автомобиллар савдоси бир ой давомида 3,4%га камайди ва деярли 65 минг донани ташкил этди.

Бирламчи автомобил бозоридаги вазият

Енгил автомобилларнинг бирламчи бозорида сотувлар ўтган ойга нисбатан 6%га камайди ва 22,4 мингта автомобилни ташкил этди.

Йиллик ҳисобда ушбу сегментдаги фаоллик 3%га ўсишни кўрсатди.

Хорижий енгил автомобиллари сегменти ўсиб бормоқда

Ўзбекистон бозоридаги хорижий енгил автомобиллар сегменти ижобий динамикани намоён этишда давом этмоқда, савдо ҳажми 28%га ўсди ва умумий савдо ҳажми ойига 2,7 минг донагача етди. Сезиларли ўсишга қарамай, фаолликнинг йиллик ўсиш ўртача бўлиб,13%ни ташкил этди.

Иккиламчи бозордаги вазият

Март ойи натижаларига кўра, енгил автомобилларнинг иккиламчи бозори фаоллиги 2%га бироз пасайиб, умумий савдо ҳажми 42,5 минг донани ташкил қилди.

Ушбу фонда, фойдаланилган электромобиллар сегменти ижобий динамикани кўрсатди, сотувлар 10%га ўсиб, 1,8 мингта электромобилга ўсди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сотувлар уч бараварга ошди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энди педагог кадрлар сиртқи таълимда ўқитилмайди

Ўзбекистонда энди педагог кадрларни тайёрлашда сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди. Бу кеча, 28 апрель куни қабул қилинган “Педагог...

Больше похожих статей

×