4.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

2024-йилнинг биринчи ярмида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,7 баробар ошган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-июнь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб қилиш самарадорлигини таҳлил қилди.

Таҳлил давомида IPI (Investment Perfomance Index — Инвестицияларни жалб қилиш самарадорлиги индекси) индексидан фойдаланилди. Ушбу индекс ҳудудларга киритилаётган инвестициялар ҳажми ҳудуднинг республика тараққиётига қўшаётган улушига қанчалик мос эканлигини кўрсатади. IPI индекси учун меъёрдаги кўрсаткич 1,00 га тенг ва бу ҳудуднинг барқарор ривожланиши учун инвестицияларни жалб қилиш сиёсати яхши йўлга қўйилганини англатади.

2024-йилнинг январь-июнь ойларида республика бўйича асосий капиталга инвестициялар ҳажми 229,3 трлн. сўмга етган. Бу 2023-йилнинг мос давридагига нисбатан 1,4 маротаба кўп. Хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,7 баробар ошган ва 157,6 трлн. сўмга тенг бўлган.

Шунга қарамай, ҳудудлар миқёсида инвестицияларнинг тақсимланишида тафовутлар сақланиб қолмоқда. Масалан, асосий капиталга инвестициялар ҳажми бўйича республика миқёсидаги юқори ва қуйи ўринларни эгаллаган уч ҳудуд қийматлари орасидаги фарқ жорий йилнинг январь-июнь ойларида қарийб 4,4 бараварни, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар бўйича эса 3,8 бараварни ташкил этди.

2024-йилнинг дастлабки олти ойи маълумотлари асосида ҳисобланган IPI индексига кўра, қуйидагилар аниқланди:

Аксарият ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар бўйича меъёр кўрсаткичга қараганда юқори қийматлар сақланиб қолмоқда. Бу борада Бухоро (2,35), Наманган (1,77) ва Қашқадарё (1,62) вилоятлари бошқаларга нисбатан ажралиб турибди. Самарқанд (1,04) вилояти ва Тошкент (0,94) шаҳрида меъёрдаги кўрсаткичга яқин қийматлар қайд этилди.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар бўйича Андижон (1,00) вилоятида меъёрдаги, Навоий (0,96) ва Самарқанд (0,91) вилоятларида меъёр кўрсаткичига яқин қиймат қайд этилди. Бухоро (2,92), Наманган (2,06), Жиззах (1,92) ва Қашқадарё (1,88) вилоятларида меъёрдагидан анча юқори натижа кузатилди. Тошкент шаҳрида (0,54) индекс 1 дан анча паст бўлди.

Шунингдек, тадқиқот даврида қайд этилган кўрсаткичларни аввалги уч чорак натижалари билан таққослаш асосида қуйидагилар аниқланди:

Сўнгги йилларда асосий капиталга инвестициялар таркибида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларининг ҳажми ортиб бориши IPI индекс қийматларининг тебранишига кучли таъсир кўрсатмоқда.

Хусусан, Бухоро вилоятида хорижий инвестициялар ҳисобидан қуёш ва шамол электростанциялари, шунингдек, газ-кимё мажмуасининг қурилиши каби йирик лойиҳалар юқори индекс қийматининг шаклланишига сабаб бўлган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида корхона маблағлари ҳамда тўғридан-тўғри инвестициялар ва кредитлар асосий капиталга инвестицияларнинг муҳим манбалари ҳисобланади. Бу эса IPI индекси асосий капиталга инвестициялар бўйича нормал кўрсаткичга яқин, тўғридан-тўғри инвестициялар ва кредитлар бўйича нормал кўрсаткичдан паст эканлигини изоҳлайди.

Таъкидлаш керакки, IPI индекси ҳудудлар миқёсида инвестицияларнинг миқдор кўрсаткичлари асосида таҳлил қилинган бўлиб, уларнинг сифат кўрсаткичларини англатмайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×