3.6 C
Узбекистан
Понедельник, 30 декабря, 2024

Ўзбекистонда кўп ўлчовли камбағаллик бўйича глобал мулоқот бўлиб ўтади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,160участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда 27—29 август кунлари 60 дан ортиқ мамлакатлардан келган мутахассислар камбағаллик муаммосининг мураккаб жиҳатларини муҳокама қилиш учун йиғилади. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда камбағаллик муаммосининг жиддийлиги ва уни ҳал этишда эришилган ютуқлардан келиб чиқиб, 27—28 август кунлари Тошкентда ва 29 август куни Самарқандда Кўп ўлчовли камбағаллик масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик тармоғининг 9 йиллик юқори даражадаги анжуманини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингани бежиз эмас.

Юқори даражадаги тадбирда жаҳон етакчилари, сиёсатчи ва иқтисодчилар, етакчи олим ва мутахассислар иштирок этади. Тадбир Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (CERR) томонидан БМТТД ва Оксфорд камбағалликка қарши курашиш ва инсон капиталини ривожлантириш ташаббуси (ОPHI) иштирокида ташкил этилди.

Ўзбекистон камбағалликка қарши курашнинг муҳим масалаларини муҳокама қилиш учун дунёнинг етакчи экспертлари ва етакчиларини бирлаштирадиган майдонга айланади. Муҳокамалар глобал миқёсда камбағалликка қарши кураш стратегияларини такомиллаштириш бўйича тажриба ва натижаларни алмашишга қаратилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Гендер тенглиги ва ресурсларни барқарор бошқариш: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун янги стратегиялар

Гендер тенглиги БМТнинг 2030-йилгача Барқарор ривожланиш кун тартибининг устувор йўналиши бўлиб, инклюзив ва барқарор ўсишга эришишнинг асосий омили ҳисобланади....

Больше похожих статей

×