- Advertisement -
Йилнинг биринчи ярмида республика товар-хом ашё биржасида мобил рақамлар савдоси икки бараварга ошди. Бу ҳақда “Spot» маълум қилди.
Январь-июнь ойларида mobilraqam.uzex.uzсавдо тизими орқали умумий қиймати 13,1 млрд сўмлик 3 244 дона телефон рақамлари харид қилинди.
Сотилган мобил рақамларнинг умумий қиймати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан икки баробарга ўсди.
Энг қиммат “чиройли” мобил рақам 1,07 млрд сўмга сотилди. Аукцион натижасида лотнинг нархи беш баравардан ортиқроққа ошди.