10.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида юқори ойлик тўланаётгани очиқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ярим йил давомида республикада энг юқори миқдордаги ўртача маош Тошкент шаҳрида тўланган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

2024 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,4 фоизга ошиб, 5 миллион 92 минг сўмни ташкил этди. Таққослаш учун, иш ҳақининг ўсиш суръати 2023 йилнинг шу даврида аввалги йилга нисбатан 22 фоизга ошган.

Жорий йилнинг биринчи ярмида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (8,4 миллион сўм) ва Навоий вилоятида (6,6 миллион сўм) қайд этилган. Қолган бирорта ҳудуддаги ўртача маош умумий миқдори — 5 миллион 92 минг сўмга етмаган.

Тошкент (4,9 миллион сўм), Андижон (4,4 миллион сўм) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда (4,2 миллион сўм) нисбатан юқори ўртача ойлик иш ҳақи тўланган. Қашқадарё (3,6 миллион сўм), Сурхондарё (3,7 миллион сўм), Наманган (3,8 миллион сўм) вилоятларида энг кам қийматдаги ўртача ойлик ҳисобланган.

Олти ой давомида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳрида (20,2 фоиз), Самарқанд (18,2 фоиз), Андижон (17,6 фоиз), Фарғона (16,8 фоиз) ҳамда Навоий (16,2 фоиз) вилоятларида кузатилган.

Ярим йил ичида ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятида қайд этилган — 14,4 миллион сўм. Шу билан бирга, ахборот ва алоқа, ташиш ва сақлаш, саноат, савдо, қурилиш соҳаларида ҳам умумий миқдордагидан (5 миллион 92 минг сўм) кўп маош берилган.

Яшаш ва овқатланиш хизматлари, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаларида ўртача иш ҳақи 5 миллион сўмга етмаган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×