- Advertisement -
Марказий банк асосий ставкани 13,5 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Маълум қилинишича, Марказий банк инфляциянинг 5 фоизлик таргетига эришишга қаратилган нисбатан қатъий пул-кредит сиёсатини амалга оширишда давом этади. Бунда, асосий ставка бўйича келгуси қарорлар инфляция динамикаси ва прогнози, инфляцион кутилмалар ҳамда макроиқтисодий кўрсаткичлар бўйича келгуси давр маълумотлари асосида қабул қилинади.
Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2024 йил 12 сентябрга белгиланган.