10.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Ўзбекистон Жаҳон миқёсидаги муҳим қишлоқ хўжалиги мероси тизими халқаро тармоғига қўшилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

 Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Zamin Халқаро жамоатчилик фонди билан биргаликда “Ўзбекистоннинг жаҳон аҳамиятига эга бўлган қишлоқ хўжалиги меросларини глобал тизимда рўйхатдан ўтказиш” лойиҳасини амалга оширмоқда. GIAHS нуфузли мақомига биринчи эҳтимолий номзод Фарғона водийсидаги Марғилон ипакчилик тизими бўлади.

2024 йил 17 июль куни Фарғона вилоятида ушбу лойиҳанинг кенг кўламли кириш семинари бўлиб ўтди. Тадбирда ФАО мутахассислари ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Zamin Халқаро жамоатчилик фонди вакиллари, миллий ва халқаро экспертлар лойиҳанинг мазмун-моҳияти, мақсад ҳамда вазифалари ҳақида сўз юритдилар. Ушбу янги лойиҳанинг амалга оширилиши мамлакатимизнинг ноёб қишлоқ хўжалиги биохилма-хиллиги, барқарор экотизимлар ва қимматли маданий меросни ўзида мужассам этган ҳолда Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларидаги ноёб ландшафтларини асраб-авайлаш ва ушбу қишлоқ хўжалиги тизимларини сақлаб туришга кўмаклашиш имконини бериши таъкидланди. Шу билан бирга, ушбу лойиҳа Ўзбекистонга Жаҳон миқёсидаги муҳим қишлоқ хўжалиги мероси тизими (GIAHS) халқаро тармоғига қўшилиш имконини беради.

Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида маҳаллий аҳолининг маданияти ва анъанавий билимларига сингиб кетган ноёб қишлоқ хўжалиги тизимлари мавжуд. Мазкур тизимлар табиат билан барқарор уйғунлашган ҳолда мамлакатнинг турли табиий-иқлим шароитларига мослаштирилган ўзига хос қишлоқ хўжалиги амалиётларини ўз ичига олади ва натижада ажойиб ландшафтлар пайдо бўлишига олиб келади. Ушбу барқарор амалиётлар халқ донишмандлиги орқали авлоддан-авлодга етказилади ва ҳар бир ҳудуднинг байрамлари ва мавсумий маросимларининг ажралмас қисмидир. Ушбу тизимлар Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланишининг пойдевори ҳисобланади ва уларни мустаҳкамлаш мамлакат келажаги учун муҳим аҳамият касб этади.

Маълумки, Буюк ипак йўлида жойлашган Марғилон аҳолиси қадимдан пилла етиштириши, ипак газламалар тўқиши,  ўзига хос нақш ва рангдаги табиий атлас матолар ишлаб чиқариши билан жаҳонга машҳур бўлган. Марғилоннинг пиллачилик ва ундан ипак мато тўқиш амалиёти жаҳон қишлоқ хўжалиги мероси мақоми бериладиган мезонларга жавоб беради. Ушбу қишлоқ хўжалиги тизими Ўзбекистон Республикасидан биринчи бўлиб Жаҳон миқёсидаги муҳим қишлоқ хўжалиги мероси тизими (GIAHS)га номзод сифатида тақдим этиш учун танлаб олинди.

“БМТ GIAHS дастурининг асосий мақсади ушбу қишлоқ хўжалиги тизимларини динамик равшида сақлаб туришга кўмаклашишдир. Бу бошиданоқ ҳудуддаги барча манфаатдор томонларни жалб қилишни талаб қилади, чунки улар қишлоқ хўжалиги тизимини сақлаб қолишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга ҳисобланади. Мазкур тадбир кўпгина манфаатдор томонлар иштирокидаги хабардорликни оширишга қаратилган мулоқот шаклида ушбу эҳтиёжни қондиришга йўналтирилган”, дея таъкидлаб ўтди Шерзод Умаров, ФАОнинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари.

GIAHS Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг 2015 йилда бошланган дастури бўлиб, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги учун биологик хилма-хиллик ва генетик ресурсларни сақлашга ҳисса қўшадиган анъанавий қишлоқ хўжалиги тизимларини тан олиш, қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш ҳамда уларни ҳурмат қилишга қаратилган. Шу билан бирга, тизим қишлоқ аҳолисининг турмуш тарзини яхшилаш ва билимини ошириш, уларнинг маданияти ва қадриятларини сақлаб қолишга ҳам катта эътибор қаратади.

Ҳудуддаги манфаатдор томонларнинг GIAHS дастури ҳамда Марғилон ипакчилигини Ўзбекистондан GIAHSга биринчи номзод бўлиши тўғрисидаги хабардорлигини ошириш ҳам тадбирнинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Тадбирда иштирокчилар лойиҳанинг кўлами, концепцияси ва кутилаётган натижалар билан таништирилди. Томонлар иш режасини кўриб чиқдилар ва уни келгусида амалга ошириш шартларини келишиб олдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×