10.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Куала-Лумпур шаҳрида Малайзия—Ўзбекистон бизнес кенгаши таъсис этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Мамлакатимиз элчихонасида Малайзия—Ўзбекистон бизнес кенгашининг биринчи таъсис мажлиси бўлиб ўтди.

Мазкур Кенгаш алоҳида ташкилот сифатида Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг шу йил май ойида Ўзбекистонга ташрифи давомида эришилган келишувлар ижросини таъминлаш ва ҳар иккала мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни яна ривожлантиришда малайзиялик ва ўзбекистонлик тадбиркорларга яқиндан кўмак бериш мақсадида тузилди ва давлат рўйхатидан ўтказилди.

Тадбирда Кенгаш ижро қўмитаси раҳбарияти ва аъзолари тайинланди. Жумладан, Кенгаш раиси этиб Малайзиянинг «FIVE Petroleum» компанияси бош ижрочи директори Кинг Лим, вице-президент лавозимига «KK Group» компанияси раҳбари Ки Кан Чай, бош котиб вазифасига АСEАН савдо-саноат палатаси президенти Шахадан Сохайми номзодлари тасдиқланди.

Кенгаш ижро қўмитаси аъзолари сони Малайзиядан 12 киши бўлиб, унга ўзаро лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида ёрдам бериш учун ўзбек томонидан 12 та етакчи компаниялар вакилларини ҳам таклиф қилиш кўзда тутилган. Ташкилотга аъзо компаниялар сони эса жами 100 дан ортиқ бўлиши кутилмоқда.

Йиғилишда Кенгаш томонидан жорий йил август сентябрь ойларида Малайзия ишбилармон доира вакилларининг Ўзбекистонга сафарини амалга ошириш ва унинг доирасида Хива шаҳрида ҳар иккала мамлакат тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ўтказиш бўйича келишиб олинди. Малайзия томони ушбу ташрифга 30 га яқин компанияларнинг иштирокини таъминлашга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, Кенгашнинг навбатдаги йиғилишларидан бирини Малайзиядаги Ўзбекистон билан ишлайдиган сайёҳлик компаниялари иштирокида ўтказиш ва келажак режаларни белгилаб олишга келишилди.

Таъсис йиғилиши сўнггида Малайзиянинг «Al Global Corporation Sdn Bhd» ва Самарқанд вилоятининг «Neyro Med Diagnostik Centre» МЧЖ ўртасида ушбу вилоятдаги Тиббиёт коллежи негизида тиббий ускуна ва жиҳозларни таъмирлаш бўйича мутахассислар тайёрлайдиган махсус йўналиш очиш тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×