-0.7 C
Узбекистан
Вторник, 11 февраля, 2025

Тарихда илк бор: Марказий банк хорижий давлат қимматли қоғозларига инвестиция киритди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йил 27-31 май кунлари Жаҳон банки миссиясининг ташрифи доирасида Ўзбекистон Марказий банки илк бор хорижий давлат қимматли қоғозларига инвестиция киритди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

«Миссия давомида халқаро захираларни бошқаришда диверсификациянинг аҳамияти, жумладан, хорижий давлатлар қимматли қоғозларни захиралар таркибига киритиш, хатарларни баҳолаш ҳамда Марказий банкнинг тегишли таркибий бўлинмалари иш жараёнини самарали ташкил этиш бўйича махсус тренинглар ўтказилди. Хусусан, қимматли қоғозларга инвестиция киритишда рискларни бошқариш, савдо ва ҳисоб-китоб амалиётларини ўтказиш, бухгалтерия ҳисоби ва комплаенс-назоратни амалга ошириш масалалари юзасидан малака оширилди.

Шу билан бирга, мамлакатимиз тарихида илк бор Марказий банк захираларини диверсификация қилиш мақсадида қимматли қоғозларга бирламчи инвестиция киритиш амалиётлари ўтказилди ҳамда тегишли портфеллар шакллантирилди», дейилади регулятор хабарида.

Миссия якунида Жаҳон банки ғазначилиги экспертларининг халқаро захираларни бошқариш ва тегишли таркибий бўлинмалар фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялари олинган. Шунингдек, захиралар таркибига янги молиявий инструментларни киритишни давом эттириш ва Марказий банк ходимлари малакасини оширишга доир келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан келишувга эришилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Мавсумий ходимлар ўз ташаббуси билан ишдан бўшаши учун қанча олдин ариза ёзиши керак?

Кўплаб ташкилотларда мавсумий ходимлар фаолият юритади. Айниқса, куз-қиш мавсумида таълим, тиббиёт ва бошқа турли ташкилотлар ишхонани иситиш ишлари учун...

Больше похожих статей

×