10.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

2023 йилда Ўзбекистон ЯИМ 6 фоизга ўсган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

2023 йилда Ўзбекистон ЯИМ 6 фоизга ўсган. 2023 йилги давлат бюджети ижросига бағишланган “Давлат бюджети” нашрида шу ҳақда маълум қилинган.

Ҳужжатда келтирилишича, 2023 йил якунлари билан ялпи ички маҳсулот(ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 1 066 569,0 млрд сўмни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан ўсиш суръати 6 фоизни ташкил этди. Йил бошидаги прогноз 5,3 фоиз бўлгани инобатга олинса, бу нисбатан яхши кўрсаткич.

Таъкидлаш керак, иқтисодий ўсишнинг асосий драйвери хизматлар соҳаси бўлиб, унинг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 6,8 фоизни (ўсишдаги ҳиссаси – 2,6 фоиз банд) ташкил этди. Шунингдек, саноат 6 фоизга (1,5 ф.б), қурилиш ишлари – 6,4 фоиз (0,4 ф.б) ва қишлоқ хўжалиги 4,1 фоизга (0,9 ф.б) ўсди.

Тармоқ ва соҳаларнинг ЯИМ ўсиш суръатидаги ҳиссасига келсак, хизматлар — 44, саноат — 25, қишлоқ хўжалиги — 16, соф солиқлар — 8, қурилиш соҳаси эса 7 фоиз улушга эга.  

Иқтисодий ўсишга ҳудудларнинг қўшган ҳиссаси 5,1 фоиз бандни ташкил этган бўлса, шундан Тошкент шаҳрида ўсиш 9,3 фоизни ташкил этиб, республика ўсишига 1,6 фоиз банд, қолган ҳудудлар 0,1-0,5 фоиз банд атрофида ҳисса қўшган.

Аввалроқ 2023 йили йирик солиқ тўловчиларнинг давлат бюджетидаги улуши камайгани маълум қилинганди. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×