17.1 C
Узбекистан
Понедельник, 4 ноября, 2024

Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 миллион доллар кредит ажратади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,010участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йил 24 май куни Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонда «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоийлашувини таъминлаш учун инновацион ижтимоий ҳимоя тизими» (ИНСОН) лойиҳасини амалга ошириш мақсадида 100 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредитни тасдиқлади.  Бу ҳақда “zamon.uz” ёзмоқда.

Лойиҳадан кўзланган мақсад аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига мансуб одамлар учун ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятини ва уларнинг сифатини яхшилашдир.

Лойиҳа қўшимча равишда Жаҳон банки қошидаги «Эрта ёшдаги таълим учун ҳамкорлик» кўп томонлама донорлик траст жамғармаси томонидан тақдим этилган 2 миллион долларлик грант воситасида молиялаштирилади. Қайд этилишича, жамғарма фаолияти дунёнинг турли мамлакатларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ривожланиши ва таълимини қамраб олади. Ушбу маблағлар маҳаллий жамоалар (маҳаллалар) даражасида кўрсатилаётган ижтимоий хизматларнинг Ўзбекистондаги ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар фаровонлигига таъсирини баҳолаш ва уларнинг сифатини ошириш учун йўналтирилади.

«Лойиҳа Ўзбекистонда «ғамхўрлик иқтисодиёти» секторининг ҳуқуқий ва институционал асосларини ривожлантиришга кўмаклашади. Шунингдек, у минглаб одамлар, жумладан, кекса фуқаролар, ногиронлиги бор шахслар, оиладаги зўравонлик қурбонлари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар учун ҳалигача мавжуд бўлмаган зарур ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилашни қўллаб-қувватлайди», — деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли.

Лойиҳа доирасида маҳаллалар даражасида фаолият юритадиган 50 дан ортиқ ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилади ва аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг мазкур марказларда сифатли ижтимоий ҳамда реабилитация хизматларидан фойдаланиш имкониятлари яхшиланади.

Шунингдек, хусусий сектор томонидан ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг тартибга солинадиган бозорини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратилади. Лойиҳа кўмагида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига мансуб фуқароларга индивидуаллашган ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизими ишлаб чиқилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон банк тизимидаги рақобат даражаси баҳоланди

Ўзбекистон банк тизимидаги рақобат даражаси: 2024-йилнинг III-чораги учун Херфиндал-Хиршман индекси янгиланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар...

Больше похожих статей

×