27.7 C
Узбекистан
Четверг, 30 мая, 2024

2017-2023 йилларда Ўзбекистонда пул-кредит ва банк тизимида қандай ўзгаришлар рўй берди?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,370участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда пул-кредит ва банк тизимида рўй берган ўзгаришларни таҳлил қилди.

Таҳлил натижаларига кўра, 2017-2023 йиллар оралиғида тижорат банкларидаги жами депозитлар қолдиғида ўсиш кузатилган. Хусусан, тижорат банкларидаги жами депозитлар қолдиғи 2017-йилда 59,6 трлн. сўмни ташкил қилган бўлса, 2023-йилга келиб бу кўрсаткич 4,1 баробар ортиб, 241,7 трлн. сўмга етди. Бу давр мобайнида чет эл валютасидаги депозитлар қолдиғи 3,5 млрд. АҚШ долларидан 5,8 млрд. АҚШ долларигача (1,6 баробар) ошди.

Ўрганилган даврда тижорат банклари жами кредитлари қолдиғи ҳам сезиларли ўсди. Ушбу кўрсаткич 2017-йилда 110,6 трлн. сўмни ташкил этган бўлса, 2023-йилга келиб 471,4 трлн. сўмга етди (4,3 баробарлик ўсиш). Хусусан, аҳолига ажратилган ипотека кредитлари 6,5 баробар, истеъмол кредитлари 26,7 баробар ва тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун ажратилган кредитлар ҳажми 3,7 баробар кўпайди. Шунингдек, 2017-2023 йиллар оралиғида чет эл валютасида ажратилган кредитлар қолдиғи 8,5 млрд. АҚШ долларидан 17,2 млрд. АҚШ долларигача (2,0 баробар) ошди.

Пул-кредит сиёсатини олиб боришда инфляцион таргетлаш сиёсатига ўтилиши иқтисодиётда пул массасини самарали бошқариш имконини берди. 2017-2023 йилларда кенг маънодаги пул массаси (М2) ҳажми 73,2 трлн. сўмдан 212,1 трлн. сўмгача (2,9 баробар) ошган бўлсада, унинг мамлакат ялпи ички маҳсулотига (ЯИМ) нисбати 23,1 фоиздан 19,9 фоизгача пасайди.

2017-йилдан 2023-йилгача бўлган даврда банк тизими орқали мижозларга хизмат кўрсатиш ҳажми ортди. Хусусан, муомалага чиқарилган банк пластик карталари сони 2017-йилда 19 225,7 мингтани ташкил этган бўлса, 2023-йилда 2,4 баробарга ортиб, 46 205,9 мингтага етди. Шунингдек, ўрнатилган тўлов терминаллари сони 235,7 мингтадан 429,3 мингтага (1,8 баробар), ўрнатилган банкомат ва инфокиоскалар сони 5,6 мингтадан 26,6 мингтага (4,8 баробар), масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар сони 4 453,2 мингтадан 42 760,0 мингтага етди (9,6 баробар). Мазкур даврда тўлов терминаллари орқали амалга оширилган тўловлар ҳажми эса 53,0 трлн. сўмдан 254,7 трлн. сўмга (4,8 баробар) ошди.

«Ўзбекистон — 2030» стратегиясида пул-кредит тизимида ислоҳотларни жадаллаштириш мақсадида зарур чора-тадбирлар белгиланган. Жумладан:
➖ банк ва молия тизимида йиллик кредитлаш ҳажмини 40 млрд. АҚШ долларга етказиш, банк омонатлари ҳажмини 4 баробарга ошириш;
➖ банкларни хусусийлаштириш ва давлат ихтиёрида 3-4 та банкни сақлаб қолиш, банк бозорига камида 4 та йирик нуфузли чет эл банкини жалб қилиш;

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“112” ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади

“112” ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (304-сон, 29.05.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирилиги хабар берди.  Қарорга кўра,...

Больше похожих статей

×