9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

2023-йилда Ўзбекистонда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 6 фоизга ошди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2023-йилда саноат соҳасида эришилган ўсишнинг асосий омилларини таҳлил қилди. 

2023-йил якунлари бўйича саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 6 фоизга ошди ва барча муҳим тармоқларда ўсиш суръатига эришилди. 

Саноат соҳасидаги ўсишнинг интенсивлиги 2022-йилдагига нисбатан 0,8 фоиз пунктига юқори бўлди. ЯИМ таркибида саноатнинг улуши 26,1 фоизни ташкил этди ва қўшилган қиймат ҳажми бўйича хизмат кўрсатиш соҳасидан сўнг иккинчи ўринни эгаллади.   

Саноат соҳасидаги ўсишнинг асосий драйвери бўлган ишлаб чиқариш саноати таркибий ўзгаришларнинг энг яхши суръатини намойиш этди. Мазкур тармоқда маҳсулот ишлаб чиқариш 6,7 фоиз ошди ва умуман, саноат бўйича ўртача ўсиш индексидан 0,7 фоиз пунктига юқори бўлди. Бу эса тармоқнинг саноат таркибидаги улушини 84,4 фоиз (1,2 фоиз пункти) гача ошириш имконини берди. 

Ишлаб чиқариш саноатининг жадал ривожланиши асосида ишлаб чиқаришнинг ривожланишини ортда қолдирувчи интилиш ётади. Буни нефтни қайта ишлаш (127,1 фоиз), металлургия (106,4 фоиз), қурилиш материаллари саноати (111,3 фоиз) каби тармоқларда кўриш мумкин. Уларда ўсиш суръати 2022-йилдагига нисбатан сезиларли даражада юқори бўлди.  

Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги ўсишнинг ярмидан ортиғи (53,4 фоиз)  машинасозлик маҳсулотлари (107,4 фоиз), тўқимачилик маҳсулотлари ва кийим-кечаклар  (107,2 фоиз), салқин ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари (105,9 фоиз) ни ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳисобига таъминланди. 

Гарчи рақобатлашувчи импорт ҳажмининг ортиши туфайли ўсиш интенсивлиги ўтган даврдаги билан таққослаганда бироз секинлашган бўлсада, истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши (107,3 фоиз) билан боғлиқ ижобий ўзгариш саноат ривожланишидаги асосий омиллардан бири бўлди. 

Ҳудудлар рейтингида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажмида истеъмол товарларининг энг катта улуши Андижон вилояти (умумий ҳажмга нисбатан 27,3 фоиз), Тошкент шаҳри (20,8 фоиз), Тошкент вилояти (11,9 фоиз) да қайд этилди. Бошқа ҳудудларда истеъмол товарларини ишлаб чақришда катта захиралар сақланиб қолмоқда. 
 
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятининг қиёсий таҳлили саноат ишлаб чиқаришида уларнинг улуши Қорақалпоғистон Республикаси (51,1 фоиз), Самарқанд вилояти (42,3 фоиз), Тошкент шаҳри (30,2 фоиз), Фарғона вилояти (25,4 фоиз) да энг катта эканлигини кўрсатди. Бу кўрсаткич бошқа ҳудудларда 5,7 фоиздан 19,7 фоизгача оралиқни, умуман олганда эса саноат бўйича 21,7 фоизни ташкил этди. Бу 2022-йилдагига нисбатан 3,3 фоиз пунктига паст. 

Электр таъминотида ишлаб чиқаришдаги сезиларли ўсиш кўрсаткичи (109,7 фоиз) га эришилди. Бу саноат тармоқлари орасидаги энг яхши кўрсаткичлардан бири бўлди. Тоғ-кон саноатида ўсиш суръати 101 фоизни ташкил этди. Тармоқ истиқболи фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича устувор лойиҳаларни амалга ошириш самарадорлиги билан белгиланади. 

Зарар ва қолиб кетган тўловларнинг ортиб бориш суръати секинлашиши таҳлил этилаётган даврнинг ўзига хос жиҳатидир. Бунинг натижасида кредитлар бўйича қарзларнинг қайтарилмаслик хавфи 2022-йилдагига нисбатан камроқ бўлди. 

Таҳлил этилаётган даврнинг қийинчиликларига қарамасдан, корхоналар янги энергетик тарифларга аста-секин мослашаяпти. Маҳсулотларни ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар туфайли шундай имконият пайдо бўлмоқда.

Жорий даврдаги чора-тадбирлар қуйидаги мақсадларга қаратилган:

➖ ЯИМ таркибида саноатдаги қўшилган қийматнинг сезиларли даражада ўсиши учун шарт-шароитларни бундан кейин ҳам такомиллаштириш;
➖ ички ва ташқи бозордаги ўрнини сақлаб қолиш мақсадида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардош нархини ушлаб туриш учун таннархни камайтириш;

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×