27 C
Узбекистан
Воскресенье, 21 апреля, 2024

Ўзбекистон ҳудудлари учун истиқболли экспорт бозорлари аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,260участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан Ўзбекистон ҳудудлари учун истиқболли экспорт бозорлари аниқланди.

Тадқиқот натижаларига кўра қуйидагилар маълум бўлди:

Мева-сабзавотлар ҳамда улардан тайёрланган турли хил қиём ва шарбатлар. 2023-йил 4-чоракда Малайзия, Саудия Арабистони, Сингапур, Испания, Ҳиндистон, Таиланд, Германия каби мамлакатларда мева-сабзавотлар ҳамда улардан тайёрланган турли хил қиём ва шарбатларга бўлган талаб юқори бўлди.

Ушбу маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича Фарғона, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм, Наманган, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси яхши имкониятга эга бўлиб, қайд этилган мамлакатларга экспортни доимий равишда йўлга қўйиш мазкур ҳудудларнинг иқтисодий аҳволини яхшилашга хизмат қилади. 2023-йилда жами $1,1 млрд. миқдорида сабзавотлар ($563,4 млн. ) ва мевалар ($547,6 млн.) экспорт қилинган.

Ип-газлама, кийимлар, кимёвий тола, гилам ва тери маҳсулотлари. Ушбу товарларга бўлган талаб Ҳиндистон, Индонезия, Германия, Буюк Британия, Франция, Нидерландия, Япония, БАА, АҚШ давлатларида юқори эканлиги аниқланди.

Ушбу товарларни экспорт қилишда нисбий устунликка эга бўлган Наманган, Андижон, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Хоразм, Бухоро вилоятларидаги тадбиркорлар учун мазкур бозорларга чиқиш имкониятлари мавжуд.

2023-йилда Ўзбекистоннинг тўқимачилик материаллари ва маҳсулотлари экспорти $3,17 млрд. ни ташкил этди.

Ўғитлар, кимёвий маҳсулотлар. Ўзбекистон ушбу маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҳам нисбий устунликка эга бўлиб, мазкур маҳсулотларга асосан Германия, Греция, Гонг Конг, Филиппин, Сингапур, АҚШ, Япония, БАА, Туркия, Австралия, Буюк Британия давлатларида талаб юқори.

Фарғона ва Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри тадбиркорлари ушбу маҳсулотларни нисбатан пастроқ харажатлар эвазига экспорт қилиши мумкин. 2023-йилда ўғитлар экспорти $337 млн. ташкил қилди.

Қурилиш материаллари, рух маҳсулотлари ва мис маҳсулотлари. Ҳиндистон, АҚШ, Германия, Нидерландия, Италия, БАА, Корея Республикаси, Вьетнам мамлакатларидаги кўпгина буюртмачиларга қурилиш материаллари, рух маҳсулотлари ва мис маҳсулотлари зарур эканлиги аниқланди.

Ҳудудий RCА индексига кўра, ушбу маҳсулотларни экспорт қилиш Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳри ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида фаолият олиб борувчи тадбиркорларга тавсия этилади.

Шуни таъкидлаш керакки, ҳудудларда транспорт ва экспорт инфратузилмасининг ушбу потенциал бозорларга чиқиш учун мослаштирилиши, экспортчи корхоналарга яқиндан консультатив ва молиявий кўмак берилиши экспорт кўламининг ошиши, самарадорликнинг яхшиланиши, инновацион фаолиятнинг жадаллашиши, аҳоли турмуш даражасининг ошишига хизмат қилади.

Тадқиқотда www.go4worldbusiness.com вебсаҳифаси ва Статистика агентлиги маълумотларидан фойланилди.

Тадқиқот қуйидаги босқичларда олиб борилди:

1) www.go4worldbusiness.com вебсаҳифасидан 2023-йилнинг 4-чорагида 23420 та буюртмачининг маълумотлари веб скрепинг орқали тортиб олинди;

2) Ўзбекистон экспорт қилишда нисбий устунликка эга бўлган товарларни аниқлаш учун RCА (ревеалед cомпаративе адвантаге) индекси ҳисобланиб, индекс юқори бўлган ва жаҳон бозорида юқори талаб мавжуд бўлган 12 хил маҳсулот тури танлаб олинди. Танланган маҳсулотлар учун ҳудудларнинг алоҳида RCА индекслари ҳисобланди (Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг HS код бўйича экспорт маълумотлари мавжуд эмаслиги сабабли таҳлил жараёнида фойдаланилмади);

3) Ўзбекистон нисбий устунликка эга бўлган 12 турдаги маҳсулотларга талаб юқори бўлган мамлакатлар аниқланди ҳамда ушбу мамлакатларга экспорт қилиш салоҳиятига эга ҳудудлар билан мослаштирилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Дунёда вирусли гепатит билан кунига 6 минг нафардан ортиқ инсон касалланади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2024 йилги Гепатит бўйича глобал ҳисоботига кўра, ушбу касаллик қурбонлари сони доимий равишда ўсиб бормоқда....

Больше похожих статей

×