22.7 C
Узбекистан
Понедельник, 29 апреля, 2024

Англия банки қандай қилиб инфляцияни икки баробар пасайтиришга эришди?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Англия банки инфляцияни қандай қилиб икки баробар пасайтиришга эришганини ўрганиб чиқди.

Буюк Британияда инфляциянинг 2,3 баробар секинлашишида 3 та асосий омил муҳим рол ўйнади:

  1. Англия банкининг пул-кредит сиёсати самарадорлиги;
  2. Энергия регуляторининг энергия нархлари бўйича сиёсати ҳамда манзилли субсидия тизими;
  3. Жаҳонда энергия ва озиқ-овқат нархларининг барқарорлашиши.

2023-йилнинг ноябрь ойида Буюк Британияда йиллик инфляция даражаси 4,6 фоизгача пасайди. Бу эса сўнгги икки йил ичидаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади. 2022-йилнинг мос даврида инфляция даражаси 10,5 фоизни ташкил қилганди.

2023-йил давомида Англия банки иқтисодиётда талабни совитиш ва нархлар ошишини секинлаштириш мақсадида асосий ставкасини кетма-кет 5 марта кўтарди. 2023-йилнинг февраль ойида асосий ставка 3,5 фоиздан 4,0 фоизга оширилган бўлса, март ойида 4,25 фоизга, май ойида 4,5 фоизга, июнь ойида 5 фоизга ва август ойида 5,25 фоизгача кўтарилди.

Ҳозирга қадар асосий ставка 5,25 фоиз даражасида сақланиб турибди. Бу эса сўнгги 15 йил давомидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Асосий ставканинг кўтарилиши натижасида молия бозорларида фоиз ставкаларининг кўтарилиши молиявий воситалардан (масалан, депозитлар) келадиган даромадларнинг ошишига олиб келди ва одамларни сарфлаш ўрнига кўпроқ жамғаришга ундади. Бу эса товарлар ва хизматларга бўлган талабни камайтирди.

Истеъмол ва ипотека кредитлари бўйича юқори фоиз ставкаси одамлар ва компаниялар камроқ қарз олиши ва харажатлар эҳтимолини камайтирди ва натижада иқтисодий фаолиятнинг секинлашиши талаб инфляциясини камайтирди.

Фоиз ставкасининг кўтарилиши ҳамда талабнинг камайиши импортга бўлган босимни камайтириб, валюта курсининг мустаҳкамланишига олиб келди. Бу эса ўз навбатида импорт қилинадиган товарлар ва хизматлар нархини пасайтириб, инфляциянинг ҳам пасайишига хизмат қилди.

Газ ва электр энергияси бозори бўйича бошқарма (The Office of Gas and Electricity Markets — Ofgam) энергия етказиб берувчилар томонидан ҳар бир газ ва электр энергияси бирлигидан ундириладиган максимал миқдорни чеклади. Бу эса энергия бозоридаги ўзгаришларни акс эттириши учун чегарани ҳар чоракда қайта кўриб чиқишни тақазо этади. Чегара глобал энергия бозоридаги ўзгаришларга қараб кўтарилиши ёки пасайтирилиши мумкин.

Ofgam томонидан энергияга қўйилган нарх чегараси 2022-йилнинг февраль ойидан бошлаб кейинги давр учун 1877 фунт стерлингга (54 фоизга) ошди. 2022-йилнинг 4-чорагида энергия нархлари кескин даражада ошганлиги сабабли ушбу кўрсаткич 3371 фунт стерлинггача (80 фоизга) кўтарилди.

Шунингдек, 2022-йилнинг октябрь ойидан 2023-йилнинг март ойигача бўлган даврда Энергия тўловларини қўллаб-қувватлаш тизими (Energy Bill Support Scheme) доирасида уй-хўжаликларига энергия харажатларининг маълум қисмини қоплаш учун манзилли равишда 400 фунт стерлинг миқдорида маблағ ажратилди.

Инфляция даражасини пасайтириш, аҳолининг харид қобилиятини ошириш учун тегишли чораларнинг кўрилиши натижасида 2023-йилининг охирларига келиб инфляция даражаси икки баробардан кўпроққа пасайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Европа Иттифоқида «TikTok»ни тўлиқ тақиқлаш масаласи кўтарилди

Финляндия парламенти аъзоси Ханна Косонен Хитой ҳукуматининг эҳтимолий жосуслиги туфайли «TikTok» ижтимоий тармоғини тўлиқ тақиқлаш масаласини кўтарди. Бу ҳақда...

Больше похожих статей

×