22.7 C
Узбекистан
Понедельник, 29 апреля, 2024

Ўзбекистоннинг жаҳон фонд бозорига чиқиш имконияти кенгаймоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси кўмагида “Citibank” (AҚШ) бир гуруҳ экспертлари томонидан маҳаллий мутахассисларнинг халқаро молия бозорида ишлаш малакасини оширишга қаратилган тренинг ўтказилди.
- Advertisement -

Машғулотда йирик компаниялар раҳбарлари, фонд бозори иштирокчилари, тегишли вазирлик, идоралар ва тижорат банклари вакиллари иштирок этди.

Семинар доирасида биржа савдоси соҳасида нафақат энди иш бошлаган, балки тажрибалилар ҳам тез-тез дуч келадиган муаммолар ҳақида сўз борди. Хусусан, қарз ва акциядорлик воситаси эмиссиясини ташкил этиш, жумладан акцияни фонд бозорига илк бор чиқариш, депозитар тилхатни чет эл фонд биржасига қимматли қоғоз савдоси воситаси сифатида тақдим этиш, шунингдек қимматли қоғоз эмиссиясининг ҳуқуқий хусусияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

“Citibank” 1812 йилда ташкил этилган энг йирик халқаро банк бўлиб, молиявий хизмат соҳасидаги йирик халқаро корпорация – “Citigroup” бўлинмаси ҳисобланади. 2007 йил март ойидан бошлаб холдинглар орасида AҚШнинг энг йирик банки сифатида тан олинган. Дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатида фаолият юритади.

Тренинг жорий йил сентябрь ойида давлатимиз раҳбарининг Aмерика Қўшма Штатларига олий даражадаги ташрифи якуни бўйича эришилган келишувлар ижроси доирасида ташкил этилди. Ташриф доирасида “Citibank” вакиллари билан ўтказилган ишчи учрашувда банк-молия соҳасини ривожлантиришга қаратилган ўзаро манфаатли ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, қимматли қоғозларнинг фонд бозоридаги жозибадорлиги ва ликвидлигини оширишнинг самарали воситасини жорий этиш, шунингдек Ўзбекистон капитал бозорига хорижий инвесторларни жалб қилиш юзасидан келишувга эришилди.

Тренингда “Citibank” бошқарувчи директорлари Кайхан Копмаз ва Aрмин Линдтнер сўзга чиқди. Иштирокчилар билан халқаро молия бозорида ишлашдаги инновацион усуллар билан ўртоқлашди.

МАНБА: ЎзА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Европа Иттифоқида «TikTok»ни тўлиқ тақиқлаш масаласи кўтарилди

Финляндия парламенти аъзоси Ханна Косонен Хитой ҳукуматининг эҳтимолий жосуслиги туфайли «TikTok» ижтимоий тармоғини тўлиқ тақиқлаш масаласини кўтарди. Бу ҳақда...

Больше похожих статей

×