7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Ўзбекистоннинг 2030 йилга мўлжалланган экспорт стратегияси эълон қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Экспорт салоҳиятини кенгайиши мамлакатимиз иқтисодий юксалиши ва фаровонлигининг муҳим омилларидан биридир. Маҳсулот ва хизматларнинг сифати, рақобатбардошлигини ошириш уларни хорижий харидорлар учун янада жозибадор қилиш имконини беради.

Бунга технологияларни такомиллаштириш, сифат стандартларини яхшилаш, бренд ва маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш киради. Экспорт географиясини кенгайтириш мавжуд хавфларни диверсификация қилиш ва экспорт ҳажмини оширишга ёрдам беради.

Ўзбекистон 2030 йилда товар ва хизматлар экспортини $45 млрд етказиш мақсади қўйилган бўлиб, мазкур кўрсаткичга эришиш учун кейинги 5 йилда амалга ошириладиган аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Жумладан:

– экспортчи корхоналар сони 6,5 мингтадан 15 мингтага етказилади;

– айланма маблағлар учун 600 дан ортиқ корхонага Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан қулай шартларда маблағлар ажратилади;

– GSP+ ва бошқа тизимлардан фойдаланган ҳолда тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар экспорти 3,3 баробарга кўпайтирилади;

Хусусан, “GSP+” тизими доирасида Европа давлатларига тўқимачилик маҳсулотлари экспорт ҳажмларини $1,7 млрд, қурилиш материаллари экспорт ҳажми $170 млн, электротехника саноати маҳсулотларининг экспорт ҳажми $150 млн, чарм-пойабзал саноати маҳсулотлари экспорти $165 млн, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти $165 млн, алкоголь ва тамаки маҳсулотлар экспорти $16 млн ва фармацевтика маҳсулотлар экспорти $17 млнга етказилади.

– халқаро стандартлар жорий қилинган корхоналар сони 10 баробарга оширилиб, уларнинг сони 5 мингтага етказилади;

Тармоқлар ва соҳаларда 2030 йилга бориб халқаро стандартлар жорий қилинган корхоналар сони тўқимачилик соҳасида 700 тага, қурилиш соҳасида 1 400 тага, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида 1 475 тага, чарм-пойабзал соҳасида 425 тага ва электротехника соҳасида 600 тага ошади.

– хорижий бренд маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари билан «аутсорсинг» ва «франчайзинг» асосида ҳудудларда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш чоралари кўрилади.

Бунда, Бизнес-форумлар, учрашувлар ва “В2В” форматида музокаралар ўтказиш учун мамлакатлар кесимида тўқимачилик маҳсулотларининг етакчи халқаро брендлари рўйхати шакллантирилади.

Етакчи брендлар жалб қилинади, улар билан шартномалар тузиш орқали халқаро етакчи консалтинг ташкилотлари жалб қилинади.

Мисол учун: Халқаро молия корпорацияси (АҚШ), Воstоn Соnsulting Group (АҚШ), Deloitte (Буюк Британия), МсКinsеу & Соmраnу (АҚШ), КРМG (Нидерландия), PwC (Price Water House Coopers) (Буюк Британия), Ваin & Коmраniуа (АҚШ), Оlivеr Wуmаn (АҚШ).

Замонавий маркетинг ва менежмент тизимларини ишлаб чиқаришни жорий қилиш, “аутсорсинг” ва “франчайзинг” асосида хорижий брендлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш, хорижий технолог ва дизайнерлар билан ҳамкорлик ўрнатиш ва уларни юртимизга жалб қилиш мақсадида 202З-20З0 йиларда салоҳиятли маҳаллий тадбиркорларни саралаб олган ҳолда чарм-пойабзал саноати ривожланган давлатлар, хусусан, Италия, Португалия, Германия, Испания, Туркия, давлатларида «road show» тадбирлари ташкил қилинади.

Таниқли бренд эгалари билан ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирларига қўшилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда “аутсорсинг” ва “франчайзинг” асосида маҳаллий корхоналар билан ҳамкорликда ишлаб чиқариш ташкил этилади.

Хорижий давлатларда ташкил қилинаётган бизнес-форумлар ва тадбирлар доирасида ҳамда алоҳида ҳизмат сафарлар ташкил этган холда етакчи хорижий бренд ишлаб чиқарувчи компаниялар билан учрашувлар ташкил қилинади.

– Экспортчи корхоналарни молиявий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш чораларини давом эттириш, шу жумладан ушбу мақсадларга 2030 йилгача $2 млрд маблағларни йўналтиришни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×