18.9 C
Узбекистан
Воскресенье, 28 апреля, 2024

Сунъий интеллект — молиявий технологиялар бозорининг муҳим йўналиши

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари финтех (молиявий технологиялар) бозорининг асосий йўналиши сифатида сунъий интеллектнинг ривожланиш тенденциясини таҳлил қилди.

Британиянинг Collins инглиз тили луғати «AI»ни 2023-йилнинг сўзи сифатида тан олди. АI — «сунъий интеллект» нинг қисқартирилган номи (инсон мияси функцияларини компьютер ёрдамида симуляция қилиш).

Финтехдаги сунъий интеллект бозори ҳажми 2023-йилда 42,8 миллиард долларга тенг бўлади, деб баҳоланмоқда. Ушбу кўрсаткич 2028-йилга бориб, 49,4 миллиард долларга, 2031-йилга бориб эса 61,3 миллиард долларга етиши кутилмоқда.

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича дунёдаги бугунги жараён:
▪️ мижозлар тўғрисида катта ҳажмдаги маълумотларини қайта ишлаш;
▪️ веб ва мобил иловаларда, мижозларнинг реал вақт тартибида хатти-ҳаракатларга оид маълумотлар асосидаги маҳсулотларга мойиллигини олдиндан билиш;
▪️ чат-ботларда, базавий хизматларни автоматлашган тизим орқали кўрсатиш.

Ўзбекистонда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича дастур ва тажриба лойиҳалари рўйхати қабул қилинган. Унда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилган:
➖ банк соҳасида тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш самарадорлигини ошириш;
➖ молиявий соҳада бюджет харажатлари, нафақалар, ижтимоий ва суғурта тўловлари, шунингдек, бошқа тўловлар самарадорлигини таҳлил қилиш;
➖ солиқ соҳасида солиқ тушумларини таҳлил қилиш;
➖ электрон ҳукумат соҳасида ҳукумат ва молиявий хизматлар кўрсатишда фойдаланувчиларни масофавий биометрик идентификация қилиш ва бошқалар.

Сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда рақамли хизматларнинг янги турларини ривожлантириш имкониятлари:

  1. Маҳаллий тилда мижозларни қўллаб-қувватлаш. Мижозларга самарали ёрдам кўрсатиш учун сунъий интеллект томонидан бошқариладиган чат-ботлар ва виртуал ёрдамчилар ўзбек тилига ўтказилиши мумкин.
  2. Кредит ажратишда катта маълумотларни (Big Data) таҳлил қилиш. Сунъий интеллект кичик ва ўртача катталикдаги корхоналарнинг кредитга лаёқатлилигини баҳолаш ва кредит бўйича қарорларни қабул қилишда ёрдам бериш учун кенг кўламли маълумотларни таҳлил қилиши мумкин.
  3. Сунъий интеллект фермерларга мослаштирилган молиявий маҳсулотларни тақдим этишда ёрдам беради. Масалан, экинлар ҳосилдорлигини баҳолаш ва суғурта ёки кредит маҳсулотларини тақдим этишда сунъий йўлдош тасвирлари ва об-ҳаво маълумотларидан фойдаланиш мумкин.
  4. Норматив мувофиқлик. Сунъий интеллект мувофиқлик вазифаларини автоматлаштиришда ёрдам беради ва молиявий институтлар тартибга солиш талабларига мувофиқлигини таъминлайди.
  5. Молиявий секторнинг бошқа йўналишлари (суғурта, нафақа жамғармалари, қимматли қоғозлар бозори ва бошқалар) да сунъий интеллектдан фойдаланиш самарадорликни оширади ва юзага келиши мумкин бўлган рискларни (рискларни бошқариш) камайтиради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда никоҳдан ажралишлар сони очиқланди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда қуйидагича ифодаланган: Аҳоли сони 37 миллионга етган...

Больше похожих статей

×