2023 йилнинг учинчи чорагида “KazTransOil” Омск – Павлодар – Чимкент – “Шағир” нефть эстакадаси йўналиши бўйича Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга 31,1 минг тонна Россия нефтини транзит асосида етказди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг биринчи чорагида магистраль нефть қувурлари тизими орқали “KazTransOil” Ўзбекистонга 10,7 минг тонна, 2023 йилнинг иккинчи чорагида – 37,9 минг тонна Россия нефтини транзит асосида етказиб берди.
Октябр ойида Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудуди орқали Россия нефти транзити ҳажми 25 минг тоннани ташкил этади.
Компаниянинг тушунтиришича, Россия нефтининг Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали ташиш Ўзбекистонга нефт етказиб бериш борасида Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.
“KazTransOil” магистраль нефть қувурлари орқали Россия нефтини Ўзбекистонга тортиб келишни 2017 йилдан бошлаган. Транзит ҳажми 2017 йилда 67,9 минг тоннани, 2018 йилда 36 минг тоннани ташкил этди. 2019-2022 йиллар давомида Россия нефти транзит қилинмади, деб хабар беради kapital.kz.