- Advertisement -
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ишчи гуруҳи IV Бутунжаҳон креатив иқтисодиёт конференциясига тайёргарлик кўриш доирасида Индонезияда музокаралар ўтказди.
Ташриф доирасида Индонезия туризм ва креатив иқтисодиёт вазири Сандиага Уно, унинг ўринбосарлари ҳамда ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди. Музокарада 2024 йил Ўзбекистон мезбонлик қиладиган IV Бутунжаҳон креатив иқтисодиёт конференциясига тараддуд жараёни муҳокама этилди.