6 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Инвестициялар ҳажмининг ошиши Ўзбекистоннинг 2023-йилда ўсиш суръатларини қўллаб-қувватлайди – ОТБ

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

ТОШКЕНТ, ЎЗБЕКИСТОН (2023-йил 25-сентабр) – Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистондаги 2023-йилнинг биринчи ярмидаги иқтисодий ўсиш инвестицияларнинг ошиши ва саноатнинг салмоқли даражада кенгайиши ҳисобига кутилганидан кўра юқори бўлганлиги сабабли мамлакатнинг 2023 ва 2024-йиллар учун иқтисодий ўсиш прогнозини оширди.

ОТБнинг етакчи иқтисодий нашри бўлмиш Осиё тараққиёти истиқболларининг (ADO) 2023-йил сентабр ойидаги нашрида  Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 5,5 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда, бу эса апрел ойидаги 5 фоизлик прогноздан бироз юқорироқдир. Йилнинг биринчи ярмида саноатнинг ўсиши кутилганидан юқори бўлиб, 4,6% дан 5,6% гача тезлашди, ва бунда ишлаб чиқариш ва тоғ-кон саноатида ўртача ўсиш кузатилди. 2024 йил учун ўсиш прогнози ҳам апрел ойидаги 5 фоиздан 5,5 фоизга оширилди.

          “Озиқ-овқат ва энергия инфляцияси билан боғлиқ хавфлар ҳамда пул ўтказмалари оқимининг қисқаришига қарамай, 2023-йилда ялпи ички маҳсулот ўсиши кучли бўлиб қолиши кутилмоқда”, — деди ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси директори Канокпан Лао-Арая. “Саноат, қишлоқ хўжалиги ва капитал қўйилмаларнинг барқарор ўсиши 2023-йилнинг қолган қисмида ва 2024-йилда юқори ўсиш суръатларига олиб келиши кутилмоқда”.

              Истеъмол ўсишининг секинлашиши кутилмоқда, чунки барқарор юқори инфляция, иш ҳақи ва пенсиялар ўсишига қарамасдан, уй хўжаликларининг реал даромади ва  талабини пасайтирмоқда. Асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг солиқ ва божхона тўловларидан озод қилиниши 2023-йилнинг охиригача давом этади, бу эса озиқ-овқат нархларининг ўсишини чеклашга ёрдам беради. Россиядаги ўзбекистонлик мавсумий меҳнат муҳожирлари сонининг қисқариши туфайли мамлакатга пул ўтказмалари сезиларли даражада камайди, бу эса жорий ҳисобдаги камомаднинг кенгайишига олиб келди.

          Барқарор ўсиш Ўзбекистоннинг 2030 йилга бориб ўртадан юқори даромадли мамлакатга айланиш мақсадига эришишини қўллаб-қувватлаётган бўлсада, ОТБ яшил иқтисодиётга жадал ўтишга чорламоқда. Саноатнинг ўсиши, айниқса тоғ-кон саноатидаги ишлаб чиқариш хажмларининг ортиши, иқлим ўзгаришини олдини олиш ва давлат корхоналари томонидан яшил иқтисодиётга ўтиш бўйича янада барқарор чоралар билан бирга бўлиши керак. ОТБ йирик давлат корхоналари ва банкларини корпоратив бошқаришда экологик, ижтимоий ва бошқарув тамойилларини қабул қилиш бўйича Ўзбекистон билан сиёсий мулоқотни давом эттиради.

Ўзбекистон ОТБга 1995 йилда аъзо бўлган.  Ўшандан бери ОТБ мамлакатга 11 млрд. АҚШ доллари миқдорида қарз, грант ва техник кўмак тақдим этган. 

ОТБ ўта қашшоқликка барҳам бериш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттириб, ривожланган, кенг қамровли ва барқарор Осиё ва Тинч океани минтақасига эришишга интилади.  ОТБ 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, унга 68 мамлакат аъзо бўлган. Уларнинг 49 таси минтақада жойлашган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×