15.8 C
Узбекистан
Понедельник, 20 мая, 2024

Сўнгги етти йилда мамлакатимизда саноат корхоналари сони 2,7 бараварга ошиб, 110 мингтага етган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида темир йўл соҳасида ҳал қилиниши лозим бўлган асосий масалалар муҳокамаси ва уларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш юзасидан йиғилиш бошланди. 

Сўнгги етти йилда мамлакатимизда саноат корхоналари сони 2,7 бараварга ошиб, 110 мингтага етгани, 2 мингдан зиёд турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани, саноат ҳажми 1,5 бараварга ошгани қайд этилди.

Экспорт ҳажми 1,6 баробар кўпайиб, ўтган йили 19 миллиард долларга етди. Булар ҳисобига мамлакатимизда юк айланмаси 30 фоизга ошди. Айниқса, Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Самарқанд ва водий вилоятларига юк ташиш 1,5 баравар кўпайди.

Шу билан бирга, ҳалқаро майдондаги вазият ҳисобига транспорт-логистика харажатлари бир неча баробар ошиб кетди.

Ўзбекистон каби дунё океанларига тўғридан-тўғри чиқиш имкони йўқ мамлакатлар учун энг қулай ва арзон транспорт бу – темир йўл ҳисобланади.

Лекин, ҳозир ички бозорда маҳсулотнинг атиги 5 фоизи, экспортда эса 45 фоизи темир йўл орқали ташилмоқда. Яъни, темир йўл компанияси автомобилда юк ташиш билан рақобат қила олмаяпти.

4 КОММЕНТАРИИ

  1. яхши ислоҳатлар амалга оширилмоқда. темир йўл соҳаси ҳам ислоҳ қилинаётгани жуда яхши бўлибди

  2. Президентимиз ташаббуслари билан ахолининг турмуш тарзи кундан кунга яхшиланиб бормоқда. Бу каби ривожланишлар кўпаяверсин

  3. Бугун эрталаб янгиликларда кўрдим. Президентимиз темир йўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича раҳбарларга кўпгина топшириқлар қўйди. Президентимизга халқимиз учун энг керакли соҳаларни ислоҳ қилаётгани учун рахмат.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

20 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

“Ўзгидромет” 20 май, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади,...

Больше похожих статей

×