34.9 C
Узбекистан
Среда, 17 июля, 2024

Ўзбекистон ва Қозоғистон савдо ҳажмини 10 миллиард долларгача оширади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,530участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 22-сентябр куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида томонлар жорий қўшма лойиҳа ва келишувларни амалга ошириш жараёни, шунингдек, икки томонлама савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини атрофлича кўриб чиқдилар.

Бугунги кунда Қозоғистон Республикаси Президентининг 2022-йил декабр ойида мамлакатимизга ташрифи чоғида имзоланган 7 та савдо шартномаси ва 24 та қўшма инвестициявий битим амалга оширилмоқда. Самимий руҳда кечган суҳбат ушбу келишувларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича кўрилаётган чораларни ўзаро мувофиқлаштириш имконини берди.

Томонлар икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми ўсишининг ижобий динамикасини мамнуният билан қайд этдилар. Охирги 6 йилда бу кўрсаткич қарийб 2,5 баробар ошиб, 4,6 миллиард долларни ташкил этди. Шу нуқтаи назардан, ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш ва кўламини кенгайтириш юзасидан вазифалар белгиланди.

Хусусан, озиқ-овқат, тўқимачилик, автомобил, электр жиҳозлари, қора металлар, нефт-газ маҳсулотларини етказиб бериш ҳисобига савдо кўрсаткичларини яқин йилларда 10 миллиард долларгача ошириш бўйича қўшимча имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Жорий йилнинг баҳорида ташкил этилган ва ўтган ойларда 1,3 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилишга муваффақ бўлган қўшма ташқи савдо компанияси бунга ҳисса қўшишига ишонч билдирилди.

Мулоқотда, шунингдек, сармоявий шериклик ва саноат кооперацияси кўламини кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди ҳамда энергетика, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, транспорт ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг бугунги ҳолати кўриб чиқилди.

Учрашув якунида эришилган келишувларни ҳаётга жорий қилиш ва ўзаро манфаатли муносабатларнинг янги йўналишларини белгилаш юзасидан келгусида ҳамкорлик қилиш формати бўйича келишиб олинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Рақобат қўмитаси «Корзинка»га жазо белгилади

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси «Корзинка» супермаркетлар тармоғи («Anglesey Food» МЧЖ ХК) томонидан жойлаштирилган...

Больше похожих статей

×