“JPMorgan“ молия ташкилоти таҳлилчилари ОПEК+ дан етказиб беришни қисқартириш фонида нефть нархининг бир баррель учун 120 долларгача ошиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Уларнинг фикрича, ишлаб чиқаришнинг янада камайиши нархларнинг кескин ошишига олиб келиши мумкин.
Мутахассисларнинг қайд этишича, нефть нархи ўтган ойда 27 фоизга ошиб, бир баррель учун 95 доллардан ошган. Бунга ҳам талабнинг ортиши, ҳам ОПEК+ мамлакатларида ишлаб чиқаришнинг сезиларли даражада камайиши сабаб бўлди.
“JPMorgan“ ОПEК+ етакчилари нефть етказиб беришни янада қисқартириши мумкин, деб ҳисоблайди. Бу 2023 йилнинг иккинчи ярмида нархларни бир баррель учун 120 долларгача ошириши мумкин. Мутахассисларнинг фикрича, нархларнинг бундай сакраши кейинги чоракда жаҳон иқтисодиёти ўсишининг деярли тўлиқ тўхташига олиб келади.