6 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Ўзбекистон маҳсулотларини Кореяга экспорт қиладиган транспорт — логистика компаниялари ташкил этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -
Ўзбекистон ва Корея Республикалари ўртасида иқтисодий, сармоявий фаолият ривожланиб, ҳамкорлик янги поғонага кўтарилмоқда. 

Кореянинг етакчи компаниялари Ўзбекистонга жалб этилади ва Ўзбекистон маҳсулотларини Корея Республикасига экспорт қилишга хизмат қиладиган Ўзбекистон — Корея қўшма транспорт — логистика компаниялари ташкил этилади. 

Аудио ва видео техника, шунингдек, видеокузатув тизимлари ишлаб чиқариш ҳамда чиқинди полигонлари негизида қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш мажмуаси яратилади.  

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева ва Корея — Ўзбекистон бизнес ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Ким Чанг Кеон учрашувида айнан шу лойиҳаларни кўриб чиқиш ва уларни тайёрлаш бўйича келишувга эришилди. 

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) президенти Чанг Вон Сам билан ўтказилган учрашувда биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар, икки томонлама муносабатларни кенгайтиришга қаратилган янги имкониятлар муҳокама қилинди. 

Мазкур агентлик томонидан Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга оширишда 140 миллион АҚШ долларидан ортиқ молиявий, техник ва грант ёрдами кўрсатилган. 

Олий Мажлисда “электрон парламент” тизимини жорий этиш лойиҳасини амалга оширишда KOICA билан ҳамкорлик қилинмоқда.  

Глобал Яшил ўсиш институти (GGGI) томонидан KOICA билан биргаликда Орол денгизи минтақаси экотизимини яхшилаш бўйича умумий қиймати 5,9 миллион АҚШ доллари бўлган лойиҳа амалга оширилаётир.   

Ўзбекистон жуда тез ривожланаётгани ва турли лойиҳаларни амалга ошириш зарурати юзага келаётгани алоҳида таъкидланиб, соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот технологиялари, коммунал хўжалик, қишлоқ ва сув хўжалиги, энергетика, транспорт ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларни илгари суриш орқали кенг қамровли ва кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олинди. 

МАНБА:ЎзА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×