17.3 C
Узбекистан
Понедельник, 20 мая, 2024

Ўзбекистонда суғурта бозори фаолияти ва унинг натижадорлиги ўрганиб чиқилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистонда суғурта бозори фаолияти ва унинг натижадорлигини ўрганиб чиқди.

2022-йилда жами суғурта мукофотлари ҳажми 6,2 трлн. сўмни ташкил этди. Бунинг 76 фоизи умумий суғурта, 24 фоизи эса ҳаёт суғуртасининг ҳиссасига тўғри келди.

2022-йил якунига кўра, умумий суғурта мукофотларининг 10 фоизи мажбурий суғурта бадаллари ҳисобига шаклланган, қолган 90 фоизи ихтиёрий суғурта мукофотларининг ҳиссасига тўғри келади. 2021-йилда ушбу кўрсаткичлар мос равишда 16 фоиз ва 84 фоизни ташкил этган. Ушбу рақамлар мамлакатимизда ихтиёрий суғурта класслари оммабоплиги ошиб бораётганидан далолат беради.

Шундай бўлсада, Ўзбекистонда ҳаёт суғуртаси бўйича мукофотлар ҳажми ЯИМнинг 0,17 фоизини ташкил этади. Бу эса киши бошига ўртача 3,91 доллардан тўғри келишини билдиради. Таққослайдиган бўлсак, бу кўрсаткич Қозоғистонда 31,24 долларга, Туркияда эса 21,85 долларга етади.

Умумий суғурта мукофотлари ҳажми ЯИМнинг 0,52 фоизини ташкил этади ва киши бошига ўртача 12,1 доллардан тўғри келади. Ушбу кўрсаткич Қозоғистонда 58,5 долларни, Туркияда 119,7 долларни ташкил қилади.

Бахтсиз ҳодисалар ва тиббий суғурта мукофотлари ҳажми ЯИМнинг 0,01 фоизини ташкил қилади ва киши бошига ўртача 0,28 доллардан тўғри келади. Ушбу кўрсаткич Қозоғистонда 10,1 долларга, Туркияда 24,5 долларга тенг. Бу эса ушбу суғурта классларини ривожлантиришга алоҳида эътибор бериш лозимлигидан далолат беради.

Умумий суғурта бозорида концентрация даражаси юқорилигича қолмоқда. 2012-йилда энг йирик 5 та компаниянинг бозордаги улуши 58,7 фоизни ташкил этган бўлса, 2022-йилда 53,6 фоизга пасайди. Лекин, мазкур давр мобайнида янги суғурта компанияларининг бозорга кириб келиши туфайли энг йирик 10 та компаниянинг улуши 81,4 фоиздан 72,3 фоизга камайди.

Суғурта полисларини сотишда брокерлар иштироки етарли эмас. Агентлар ва тўғридан-тўғри тарқатиш асосий сотув канали ҳисобланади. 2019-2021 йилларда жами суғурта полисларининг 94 фоизи ушбу каналлар орқали сотилган. Интернет имкониятларининг ривожланиши натижасида суғурта полисларини интернет орқали сотиш ривожланаяпти. 2019-йилда суғурта полисларининг 3 фоизи интернет орқали сотилган бўлса, 2021-йилда бу кўрсаткич 7 фоизгача ошди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5265-сонли Қарорига асосан 2022-йилнинг 1-июлидан бошлаб, барча турдаги суғурта полисларини интернет орқали онлайн харид қилиш имкониятлари яратилиши лозимлиги белгиланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

20 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

“Ўзгидромет” 20 май, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади,...

Больше похожих статей

×