31.2 C
Узбекистан
Пятница, 17 мая, 2024

ФАО Ўзбекистонда “яшил молиялаштириш”ни қўллаб-қувватлайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
Тошкентда “Иқлимга мақбуллаштирилган қишлоқ хўжалиги учун яшил молиялаштириш механизмини ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.  
- Advertisement -

Тадбир ФАОнинг Ўзбекистонда яшил молиялаштириш механизмини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаси доирасида ташкил этилди.Семинарда яшил иқтисодиёт дастурларини амалга ошириш билан шуғулланувчи давлат идоралари вакиллари, шунингдек, ушбу соҳадаги лойиҳаларни молиялаштирувчи Ўзбекистон банк сектори вакиллари иштирок этди.

Яшил молиялаштириш – бу атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш билан боғлиқ лойиҳаларни йўлга қўйиш. Глобал миқёсда яшил молиялаштиришни амалга ошириш 15 йилдан зиёд вақтдан буён ривожланиб келмоқда ҳамда арзон ва тоза энергия, шаҳарлар, аҳоли пунктлари барқарорлиги, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга ёрдам беради.

ФАО юртимизда яшил молиялаштириш механизмларини ишлаб чиқишни ва рағбатлантиришни, хусусан, иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда экологик тоза қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлайди. Иқлимга мақбуллаштирилган қишлоқ хўжалиги – бу барқарор деҳқончилик амалиётини ривожлантиришга, унинг иқлим ўзгаришига қарши туриш қобилиятига ва иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтиришга ёрдам берадиган комплекс ёндашув.

— Молиялаштириш ташаббуслари иқлимга мақбуллаштирилган қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда ҳал қилувчи роль ўйнайди, — деди ФАОнинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Шерзод Умаров. — Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва деҳқончиликнинг барқарор усулларига алоҳида эътибор қаратиш орқали биз иқлимга мақбуллаштирилган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун ички ва халқаро инвестицияларни жалб қилишимиз мумкин.

Қайд этиш керак, ушбу семинар мамлакатимизда яшил молиялаштириш механизмини илгари суриш бўйича ФАО лойиҳасининг расмий бошланишини англатади.

ФАОнинг янги лойиҳаси “Ўзбекистон-2030” стратегияси ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга оширишга ҳисса қўшиши таъкидланди.  

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигининг мамлакат иқтисодиётидаги роли, шунингдек, иқлим ўзгариши билан боғлиқ мавжуд муаммоларни ҳисобга олган ҳолда, иқлимга мослаштирилган қишлоқ хўжалигини молиялаштириш усули ва сиёсати муҳим аҳамиятга эга.

Семинар давомида яшил молиялаштиришнинг мавжуд механизмлари таҳлил қилинди, Ўзбекистонда иқлимга мақбуллаштирилган қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун молиялаштириш моделларини ишлаб чиқишга инновацион ёндашувлар муҳокама қилинди.

Тадбир доирасида қишлоқ хўжалигида яшил молиялаштириш воситаларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказишдан манфаатдор ташкилотлар гуруҳлари аниқланди.

МАНБА:ЎзА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Яшил Макон” миллий лойиҳаси доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт кўчати экилади

15 май куни Тошкентда 31-Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан “Фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини тарғиб қилиш ва ҳимоя қилишда оммавий...

Больше похожих статей

×