31.2 C
Узбекистан
Пятница, 17 мая, 2024

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг чораклик макроиқтисодий таҳлили: 2023 йил январь-июнь натижалари

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Ўзбекистоннинг макроиқтисодий кўрсаткичлари таҳлил этилган чораклик ҳисоботи чоп этилди.

2023 йил 7 сентябрь, Тошкент. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) томонидан чораклик Макроиқтисодий шарҳнинг биринчи сони тайёрланди. Мазкур ҳисоботда мамлакатнинг жорий макроиқтисодий ҳолати таҳлил этилиб, 2023 йил учун прогнозлар берилган.

Макроиқтисодий шарҳ Марказнинг мунтазам нашри ҳисобланади.Унда Ўзбекистондаги макроиқтисодий вазиятнинг тезкор таҳлили тақдим этилиб, қисқа муддатли истиқболдаги ривожланиши бўйича баҳолашлар келтирилади.  

Нашрда ялпи ички маҳсулот, саноат, инвестициялар, истеъмол харажатлари, инфляция, фоиз ставкалари, кредитлаш, ички ва ташқи савдо, даромадлар, давлат бюджети харажатлари ва даромадлари, циклик мослаштирилган бюджет баланси каби кўрсаткичлар таҳлил қилинган.

Шарҳ миллий иқтисодиёт ривожланишининг ҳолати ва асосий тенденцияларининг мониторинги, шу жумладан, қисқа муддатли иқтисодий истиқболларини шакллантирувчи пул-кредит ва фискал соҳалардаги давлат сиёсати масалаларини қамраб олади.

Шарҳнинг мақсади макроиқтисодий барқарорликни сақлаш ва миллий иқтисодиётнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига кўмаклашиш шартларини таъминлаш бўйича иқтисодий сиёсат соҳасидаги ривожланиш истиқболларини баҳолашдан иборат.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг 2023 йил январь-июнь бўйича Макроиқтисодий шарҳининг асосий хулосаларига қуйидаги баҳолашлар киради:

  • Ялпи талаб омиллари таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, иқтисодий ўсишнинг асосий драйвери бўлиб аҳолининг ялпи истеъмол харажатларининг кўпайиши хизмат қилмоқда;
  • Марказ баҳолашларига кўра, май ойида аҳолининг номинал даромадлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,6 фоизга ошган;
  • Истеъмолчилар кайфияти индекси иқтисодиётдаги оптимистик кайфият юқорилигича қолаётганини кўрсатмоқда;
  • Аҳолининг истеъмол харажатлари ва иқтисодий фаолликнинг ошиши кутилмоқда;
  • Фискал ва монетар рағбатлантириш воситалари орқали иқтисодиётни рағбатлантиришни давом эттириш инфляцион босимни келтириб чиқариши мумкин;
  • Кейинги йиллардаги тенденциялар иқтисодиётда таркибий ва технологик ўзгаришлар рўй бераётганидан, ресурсларни тақсимлаш самарадорлиги ортиб бораётганидан далолат бермоқда;
  • Фискал сектор таҳлили шуни кўрсатадики, фискал сиёсат проциклик ҳолатда, яъни иқтисодий ўсиш ўз салоҳиятига қайтган бўлсада, иқтисодиётни рағбатлантиришда давом этмоқда.
  • 2023 йилнинг биринчи ярмида савдо шартлари индекси 89,7 бандни ташкил этди (2019 йилнинг асос даври – 100). 2019 йил бошига нисбатан чарм буюмлар, мис ва мис маҳсулотлари, кулолчилик, ипак маҳсулотлари, қора металлар, пластмасса ва пойабзаллар бўйича савдо шартлари яхшиланган.
  • Марказ прогнозларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши базавий сценарий бўйича 5,8 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

2023 йилнинг январь-июль ойлари учун Макроиқтисодий шарҳни юклаб олиш

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жамоатчилик билан алоқалар бўлими, тел.: (+998) 78 150-32-20 (417)

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Яшил Макон” миллий лойиҳаси доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт кўчати экилади

15 май куни Тошкентда 31-Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан “Фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини тарғиб қилиш ва ҳимоя қилишда оммавий...

Больше похожих статей

×