- Advertisement -
2023-йилнинг январ-июнь ойларида республика бўйича жами 5 443,4 минг тонна дон экинлари етиштирилди, ушбу кўрсаткич 2022-йилнинг мос даврига нисбатан 107,3 %ни ташкил этди.
Хўжалик тоифалари бўйича таҳлил қилинганда, етиштирилган дон экинлари умумий ҳажмининг 79,9 % и фермер хўжаликларига, 8,5 % и – деҳқон ва томорқа хўжаликларига, 11,6 % и – қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга тўғри келган.