15.1 C
Узбекистан
Суббота, 13 апреля, 2024

Биринчи ярим йилликда тўқимачилик саноатига 500 млн долларлик инвестициялар жалб қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,230участниковПодписаться
- Advertisement -

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантиришни таъминлаш, хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, хом ашёни чуқур қайта ишлаш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.

Бу борада:

  1. Жорий йилнинг 1-ярим йил якуни билан “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси масъул этиб белгиланган лойиҳалар доирасида 53,2 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилди. Мазкур кўрсаткич белгиланган режага нисбатан 110,6 фоизга бажарилди.
    Умумий республика бўйича тўқимачилик соҳасида 1-ярим йил якуни билан 151 та лойиҳа доирасида 437,0 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилиб, жами 490,2 млн долларни ташкил этди.
  2. Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида умумий қиймати 70,7 млн долларлик 11 та лойиҳа ишга туширилиб, 3 110 та янги иш ўринлари яратилди.
    Жумладан, Қарши шаҳрида “Kitob Ip Yigiruv” АЖ (3,0 млн.дона тикув-трикотаж маҳсулотлари), Дехконобод туманида “Дехқонобод текстиль” МЧЖ (“Baxt Tekstil” МЧЖ) (8,0 млн дона тикув-трикотаж маҳсулотлари), Наманган шаҳрида “BALANSE TEX” МЧЖ (1,0 млн дона тайёр тикувчилик маҳсулотлари), Термиз шаҳрида “Инденим текстиль” МЧЖ (4,0 млн.дона тикув-трикотаж маҳсулотлари), Шовот туманида “Gurlan Global teks” МЧЖ (2,0 млн.дона тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари) ва бошқа лойиҳалар.
  3. Шунингдек, хорижий мамлакатларда умумий қиймати 25 млн долларлик 4 та лойиҳалар амалга оширилиши таъминланди ва бу ўз навбатида соҳа салоҳиятини ошириш, керакли хомашё билан таъминлаш ва экспорт бозорларини кенгайтириш имкониятини беради.
  4. Шу билан бирга, бошқа йўналишларда, жумладан қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, энергетика, ижтимоий соҳаларда инвестиция лойиҳалари амалга оширилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Беларусь Президенти томонидан қабул қилинди

Илк расмий ташриф билан Минскда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни Беларусь Президенти Александр Лукашенко қабул...

Больше похожих статей

×