22.7 C
Узбекистан
Суббота, 18 мая, 2024

Йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга 6 трлн. сўм «нақд пул» етмади.

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Марказий банк томонидан 2023 йил январь-июнь учун «Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ» тайёрланди

Мазкур шарҳга кўра, 2023 йил январь-июнь ойларида умумий пул тушумлари (нақд пул ва терминал тушумлари) 295,4 трлн. сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 30,7 фоизга ошди.

Жумладан, умумий пул тушумларида терминал орқали тушумлар улуши 2022 йил ярим йилликдаги 32,6 фоиздан 2023 йилнинг мос даврида 38,2 фоизга ўсиши кузатилди.

Cавдо ва хизматлар соҳасидан терминал тушумлари салмоғи ўтган йилдаги 37,5 фоиздан 40,4 фоизга ошди.

2023 йил январь-июнь ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 369,7 трлн. сўмни ташкил этгани ҳолда, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 16,9 фоизга ошди.

Жумладан, банкларга нақд пул тушумлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,8 фоизга ўсиб, 182,4 трлн. сўмни ташкил қилди.

2023 йил 6 ойида банк кассаларидан (шу жумладан, банкоматлардан) берилган нақд пуллар 2022 йил мос даврига нисбатан 14,2 фоизга кўпайди ва 187,3 трлн. сўмни ташкил этди.

2023 йил январь-июнь ойларида банк карталарига кирим қилинган маблағлар (359,2 трлн. сўм) 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 баробарга ошди, ушбу даврда банк карталаридаги 86,4 трлн. сўм маблағлар нақдлаштириб олинган.

2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида банк карталарга келиб тушган маблағларнинг 28,1 фоизи нақдлаштириб олинган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилнинг мос даврида 24,0 фоизни ташкил этди.

Банкларга тушган нақд пулларнинг уларга бўлган талабдан кам қисми Марказий банк томонидан муомалага қўшимча нақд пулларни чиқариш орқали таъминлаб борилди.

Жумладан, Марказий банк томонидан жорий йилнинг 6 ойи мобайнида муомалага қўшимча 6,0 трлн. сўм нақд пуллар чиқарилди ва 1 июль ҳолатига нақд пулларнинг умумий пул массасидаги улуши 24,8 фоизни ташкил этди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Узра Зея Ўзбекистонга ташриф буюради

АҚШ Давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея 19—23 май кунлари Остона ва Тошкентга...

Больше похожих статей

×