15.8 C
Узбекистан
Суббота, 19 апреля, 2025

ХВЖ ва ОТБ миссияси Ўзбекистон солиқ маъмуриятчилигининг ҳолатини баҳолайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,440участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 10-июл куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов Винсент де Пол Кукпайзан бошчилигидаги Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) фискал департаменти вакиллари билан учрашди.

 Миссия таркиби ХВЖ ходимлари Стефан Весперманн, Жон Миддлтон ҳамда ОТБ ходимлари Нажам Жавайд ва Го Нагаталардан иборат бўлди.

Учрашувда ТАДАТ орқали Ўзбекистон солиқ маъмуриятини баҳолаш бўйича ХВЖ ва ОТБ қўшма миссиясининг асосий йоналишлари муҳокама қилинди.

 Миссиянинг асосий мақсади солиқ маъмурияти ҳолатини диагностик баҳолаш (ТАДАТ) бўлиб, унинг доирасида солиқ маъмуриятининг кучли ва заиф томонлари, шунингдек, кейинги ислоҳот ва ҳаракатлар кетма-кетлиги дастури аниқланади.

Солиқ тизимини баҳолашда маълумотларнинг тўғрилигини максимал даражада ошириш мақсадида жойларда солиқ маъмуриятчилиги ҳолатини ўрганиш учун ишчи миссиялар ташкил этиш ҳам таклиф қилинди.

Ўз навбатида, Винсент Де Пол Кукпайзан Дилшод Султоновга ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигига самимий қабул учун миннатдорчилик билдирди.

 Учрашув якунида томонлар миссия давомида юзага келган масалаларни ўз вақтида ҳал қилиш учун қўшимча учрашувлар ташкил этишга келишиб олдилар. Маълумот учун: ТАДАТ — бу тўққизта фаолият соҳасини ҳисобга олган ҳолда мамлакат солиқ маъмурияти тизимининг асосий таркибий қисмларининг кучли ва заиф томонларини обектив баҳолашни таъминлаш учун мўлжалланган восита. Баҳолаш натижалари талаб қилинадиган ислоҳотлар кўламини ва эътиборни талаб қиладиган нисбий устуворликларни кўрсатади.

📌Сўнги янгиликлардан биздинг телеграм каналимизда хабардор бўлинг : nuzuzb

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев: Тушумни кўпайтириш солиқ ставкасини ошириш ҳисобидан бўлмаслиги керак

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг мамлакатимиз соҳа ва тармоқларига таъсирини юмшатиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор...

Больше похожих статей

×