8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Эволюцион иқтисодиёт сари

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Мамлакатимизда иқтисодий фанларни ўқитиш янги босқичга кўтарилаяпти. Буни олий ўқув юртларидаги коммуникатив таҳсил жараёни, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва билимини ошириш амалиётида яққол кўрамиз.ТДИУ қошидаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази собиқ иқтисодий профилдаги ўқитувчилар ва мутахассислар малакасини ошириш институти негизида ташкил этилган . Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 сетябрьдаги қарори ва олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2012 йил 29 сентябрьдаги буйруғига кўра у, айни вақтда марказ мақомида иш юритиб келмоқда.

Ўзбекистонда иқтисодий фанларни ўқитишга бор билим ва куч қудратини бағишлаган профессорлар Гулчеҳпа Охунова,Турсун Шодиев, С.Ғуломов, С.Юлдашев, А.Шермуҳаммедов ва бир қатор олимларимиз фаолиятини янги авлод олимлари давом эттириб келишмоқда,- дейди марказ директори Дилшод Каримов.

Иқтисод ва хизматлар кўрсатиш соҳасида 21 йўналишда малака ошриш ташкил этилган. Марказ замонавий техник воситалар, видеопроектор, интерактив доска, мультимедиа проекторлари билан жиҳозланган. Олий таълим мауассасалари педагоглари учун 21 ўқув йўналиши шакллантирилган.

Айниқса, туризм, корпоратив бошқарув, корпоратив молия, давлат бюджетиниг ғазна ижроси ва яна бир қанча йўналишлар бугун долзарб аҳамият касб этаяптики, улардан соҳа мутахассислари хабардор бўлиши ҳаёт талабига айланаяпти. Марказимиз жамоасининг илмий салоҳияти эса 88,4 фоизни ташкил этади. Шунингдек кўчма машғулотларимиз ҳам тингловчиларимизни қизиқтираяпти.

Масалан, банк иши йўналишида Республика “Агробанки”да, маркетинг бўйича“ Файз холдинг “ компаниясида, иқтисодиёт йўналиши бўйича иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги прогнозлаштриш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтида ва бир қатор кўзга кўринган корхона ва вазирликларда ўташади. Бу ҳам уларнинг илмий салоҳиятининг, амалий тажрибаларининг ошишига кенг имконият ҳамдир. Келгусида замон талабидан келиб чиқиб, таълим жараёнини бир мунча такомиллаштириш ниятимиз бор.

Ўлжабой ҚАРШИЕВ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×