“NATIVE NETWORK” компанияси маҳаллий ва халқаро сайтларнинг энг кўп ташриф буюриладиган зоналарида реклама баннерларини жойлаштиришингиз мумкин бўлган маҳаллий реклама тармоғини ишга туширди.
Замонавий дунёда интернет тармоғида маҳаллий рекламанинг машҳурлиги ва қўлланилиши кундан-кунга кўпаймоқда. Ушбу турдаги реклама фойдаланувчи кўриш учун танланган сайтдаги рекламани табиий контент сифатида қабул қилишини таъминлашга қаратилган.
Реклама мақолалар мазмунида пайдо бўлади ва фойдаланувчи диққатини қаратган жойда кўрсатилгани боис «баннер кўрлиги» (таҳр. — фойдаланувчининг платформадаги рекламани шунчаки эътиборсиз қолдиришга мойиллиги) каби долзарб муаммони ҳал қилади.
NATIVE NETWORK жамоаси эса бундай рекламани янги, малакали ва замонавий даражада йўлга қўйиш билан шуғулланади.
NATIVE NETWORK нима?
“NATIVE NETWORK” – ProDigi халқаро рақамли агентлиги таркибига кирувчи реклама тармоғи бўлиб, 2017 йилдан буён фаолият юритиб келади, 2022 йилдан буён эса ушбу лойиҳа Ўзбекистонда ҳам йўлга қўйилди.
У нимага қаратилган?
«NATIVE NETWORK» компанияси жуда содда, аммо муҳим мақсадни — ноёб, самарали ва рақобатбардош реклама форматларини яратишни кўзлайди. Компания реклама майдонлари учун янги бюджетлар яратади ва реклама берувчиларга уни жойлаштириш учун кенг имкониятлар тақдим этади.
Маҳаллий реклама қандай ишлайди?
Тармоқ шундай қурилганки, реклама сайтларнинг энг кўзга кўринган жойида — контентнинг орасида жойлаштирилади. Баннерлар сайт мазмунини ёпиб, қамраб олмайди ва шу билан фойдаланувчиларнинг рекламага салбий муносабатда бўлишига олиб келмайди. Бунга параллель равишда, реклама баннерининг фойдаланувчи диққати бевосита қаратиладиган бундай жойлаштирилиши 100% кўринишни таъминлайди ва “баннер кўрлиги” эффектини йўқ қилади.
Ҳар бир тармоқ баннер формати мобил қурилмалар учун мослаштирилган бўлиб, бу сизга ҳар хил турдаги гаджетлардан фойдаланадиган кенгроқ аудиторияни қамраб олиш имконини беради. Компания ўз мижозлари ва ҳамкорларига мақсадли таргетинг кенг имкониятларини таклиф қилади: вақт, қурилма турлари, география, IP манзиллар, операцион тизимлар бўйича, шунингдек, потенциал аудиториянинг хулқ-атвор хусусиятлари бўйича ҳам.
“NATIVE NETWORK” рекламасининг бошқа афзалликлари — юқори СТR, белгиланган юқори кўрсаткичли жойларни сотиб олиш, реал вақт давомида ҳисоботлар бериш.
“ NATIVE NETWORK” реклама тармоғи nuz.uz, kun.uz, daryo.uz, darakchi.uz, sports.uz, xabar.uz, aniq.uz ва бошқа шу каби энг кўп ташриф буюриладиган ўзбек сайтларига баннерларни жойлаштириш имконини беради.
Халқаро реклама бозорида “NATIVE NETWORK” тармоғини Bentley Motors, Audi AG, QATAR Airways, Huawei, Bosch, Coca Cola, Beeline, ZARA, Mothercare ва бошқа кўплаб дунёга машҳур компаниялар афзал кўради.
“NATIVE NETWORK” алоқа ва ҳамкорлик имкониятлари ҳақида кўпроқ маълумотни шу ерда https://nativenetwork.uz олишингиз мумкин.
“NATIVE NETWORK” шунингдек, барча реклама берувчилар ва ҳамкорлар учун синов тариқасида реклама жойлаштиришни таклиф қилади ва мижозларнинг мақсадлари ва талабларига мувофиқ мослаштирилган таклифларни тақдим этади. Батафсил маълумот қуйидаги келтирилган:
Манзил: Тошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, Алишер Навоий кўчаси, 5-уй.
Телефон: +998 99 785 77 55, email: info@nativenetwork.uz