Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-май ойларида хориждан қиймати 80 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1,1 млн дона мобил телефон импорт қилинган.
Телефон импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 216311 донага ошган.
Ўзбекистон 10 та давлатдан телефон импорт қилган.
Ўзбекистон 5 ой мобайнида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
— Хитой – 846 504 дона;
— Ветнам – 128 407 дона;
— Ҳиндистон – 73 371 дона;
— БАА – 47 112 дона;
— Қозоғистон – 4030 дона;
— Корея – 1 586 дона.
Ойлар кесимида телефон импорти:
— январь – 129 766 дона;
— февраль – 284 461 дона;
— март – 286 056 дона;
— апрель – 276 362 дона;
— май – 124 393 дона.