8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Ўзимбошимчалик билан ўзлаштирилган ерларимиз бор….

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбек халқининг ерга бўлган муҳаббати нафақат адабий жанрлар мавзуси, балки кўплаб ҳангомаю латифалар, аскиялар мавзусидир, азалдан. Зеро, бобо деҳқон авлоди бу замин фарзандларининг меҳри ерга чексиз, бу на исбот талаб қилади, на бир таъриф.

Ерини севишнинг ўзини кифоя билган одамларимиз, унга бўлган ҳақ-ҳуқуқларни расмийлаштириш, қонунийлаштириш ҳаракатларини мудом ортга суриб келишади ва афсуски, бу борада сўз борганда, таассуфки, “энса қотиришади”. Ҳамма ишга етадиган вақт айнан шу масалада “анқонинг уруғи” бўлиб қолади.

Кўплаб юртдошларимизни қизиқтирган саволлар ва уларнинг ечимлари бўйича саволларимиз билан Кадастр агентлиги Ер ва кадастр назорати бошқармаси бошлиғи Мурод Файзуллаевга юзландик:

Ер ва кадастр назорати ўзи нима, у қанчалик муҳим?

Ер — инсоният учун берилган бебаҳо мерос, ҳаёт манбаидир. Унинг биз ҳар доим ҳам эътибор бермайдиган, энг эътирофга сазовор ҳусусияти биздан олдин ҳам, ҳозирда ҳам ва биздан кейин ҳам инсониятни боқиб келаётганлиги, турмуш кечиришни асосий воситаси вазифасини бажаришидир. Ердан асосан, экин экиш, турар-жой қуриш ёки туриш-турмушимиз учун қулай шароитлар яратиш учун фойдаланамиз.

Инсон бутун ум­ри давомида сув, тупроқ, олов, табиат, дарахт, ўсимлик, жо­ниворларни эъзозлаш, ерни боғ-роғ, экинзор қилиш, чорвани кўпайтириш, йилқи­чиликни йўлга қўйиш, умуман, дунёдаги жамики яхши нарсаларни пок ва бус-бутун асраши кераклигини унутмаслиги лозим.

Ўзбекистон Республикаси Президентини 2020 йил
7 сентябрдаги ПФ-6061-сонли Фармони ва ПҚ-4819-сонли қарорига асосан Давергеодезкадастр қўмитаси тугатилиб, Кадастр агентлиги ташкил этилди ва Ер ва кадастр назоратини олиб бориш бўйича Агентликка алоҳида вазифа ҳамда мажбуриятлар белгилаб берилди.

Биринчи навбатда Ер ва кадастр назорати тушунчаларига аниқлик киритадиган бўлсак:

1. Давлат ер назорати — юридик ва жисмоний шахслар, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилиш мақсадида ваколатли органлар томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар мажмуи ҳисобланади.

2. Давлат кадастр назорати — юридик ва жисмоний шахслар, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан давлат кадастрлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилиш мақсадида ваколатли органлар томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар мажмуи тушунилади.

Бугунги кунда Кадастр агентлиги ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан Давлат ер ва кадастр йўналишида белгилаб берилган ваколат доирасида қуйидаги назорат тадбирлари амалга ошириб келинмоқда, жумладан:

— ер тоифасидан қатъи назар барча турдаги ноқонуний ер участкалари ҳамда бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик;

— ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ва ушбу ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморат қуриш;

— ер участкаси чегараларини ўзбошимчалик билан ўзгартириш йўл қўймаслик чораларини кўриш;

— ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва чора кўриш;

— давлат кадастрларини юритиш тартибига риоя этилиши назорат қилиб бориш.

Агентлик томонидан амалга оширилган ишлар солмоғи қанчалик катта, яъни тасдиқланган қонун бузилиш ҳолаларини бартараф қилиш бўйича “Иш режалари” қанчалик даражада қоғоздан амалга кўчган?

“Ер ва кадастр назорати” йўналишида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6061-сон (07.09.2020й) ва ПФ-6243-сон Фармонлари (08.06.2021й) ҳамдаПҚ-138-сон Қарори (21.02.2022й) биланКадастр агентлигининг ер назорати йўналишида энг асосий вазифалари белгилаб берилган.

Унга мувофиқ, Агентлик (1) ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллашни (чегараларини ўзгартириш) аниқлаш, (2) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатини аниқлаш, (3) ердан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириб келмоқда.

Хусусан:

2021 йил ва 2022 йилнинг ўтган даврида (1 июнь ҳолатига) республика бўйича ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаш билан боғлиқ 24 511 та ёки 5 164,7 гектар (2022 йилда 7 618  та ёки 2 623,5 гектар) ҳолатаниқланди.

Аниқланган ҳолатлар,

қишлоқ хўжалиги ерларида 4 393,5 гектар,

аҳоли пунктлари ерларида 665,9 гектар,

саноат, транспорт, алоқа мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерларда 5,4 гектар,

тарихий маданий аҳамиятга молик ерларда 0,1 гектар,

ўрмон фонди ерларида 10,9 гектар,

сув фонди ерларида 13,9 гектар  

захира ерларда 75 гектарни ташкил этади.

Агентлик органлари томонидан берилган ёзма кўрсатмалар асосида 11 228 та ҳолатда 3 050,5 гектар (46%) майдондаги қонунбузилишларни ихтиёрий бартараф этилиши таъминланди.

Ўзбошимчалик билан эгалланган майдонларни қайтариш, ноқонуний қурилмаларни буздириш ҳақида судларга 11 687 та ёки 1 456,5 гектар (2022 йилда 2 757 та ёки 427,2 гектар) даъво аризалари киритилди.

Ерга оид қонун бузилиши ҳолатлари ҳар доим ҳам маъмурий жавобгарликка сабаб бўлмайди. Шундай ҳолатлар борки уларда ер билан боғлиқ жиноят аломатлари кузатилади.

Мисол учун, суғориладиган ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб, унда қурилиш қилганлик учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик белгиланган. (ЖК 2291-моддаси, 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин)

Ёки, суғориладиган ерни сотиш ёки уни қонунга хилоф тарзда ўзгага бериш учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланган. Агар, ушбу ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса, 8-10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазо чораси қўлланилади (ЖК 2296-моддаси).

Юқорида қайд этилганидек, ерга оид қонун бузилиши ҳолатларида жиноят аломатлари кузатилган 1 782 та  (2022 йилда 616 та) иш ҳужжатлари ўрнатилган тартибда прокуратура органларига юборилди.

Олиб борилган назорат тадбирларда 44 438 нафар (2022 йилда
14 338 та)
шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари бор, ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари бор. Бу иккала тушунчани бир-биридан фарқлаб олиш керак.

ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасиқонунчиликда белгиланган тартибда ажратилмаган (реализация қилинмаган), шу жумладан, берилган (реализация қилинган) ер участкасининг чегаралари ваколатли органлар томонидан натурада (жойнинг ўзида) белгиланмаган, ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар берилмаган ҳолда фойдаланилган ер участкаси (ВМҚ 183; 14.04.2022 йил);

ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш – ер участкаларини ажратиб бериш ҳужжатларида белгилангандан бошқа мақсадда фойдаланиш ёки белгиланган муддатларда фойдаланмаслик

Жорий йилда республика бўйича ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш билан боғлиқ 545 та (8 215,2 гектар) ҳолат аниқланиб, ПФ-6243-сон Фармонга мувофиқ 163 та  (2 249,5 гектар) ҳолатда ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш юзасидан судларга мурожаат қилинди.

Бундан ташқари, ҳокимликларга 519 та (8 213,45 гектар) ҳолатда тақдимномалар киритилди.

Натижада, 151 гектар ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар бекор қилиниб, мақсадсиз фойдаланилган ерлар захирага қайтарилиши таъминланди.

Биз ҳозир ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш, ерлардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга кўрилган чоралар ҳақида сўз юритдик. Аслида муаммони бартараф этиш эмас балки уни олдини олиш муҳим ҳисобланади.

Истаймизми, йўқми, бироқ қай соҳа бўлмасин профилактик тадбирлар муҳим бўлиши билан бир қаторда жудаям аҳоли ҳуқуқий саводхонлигини оширишда яхши натижалар беряпти. Бу борада қандай ҳаракатларни амалга оширяпсизлар?

Кадастр агентлиги томонидан Ерга оид қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида 4 408 маротаба (2022 йилда 1 069 маротаба) профилактик тадбирлар ўтказилди.

Аслида назоратни ҳар биримиз ўзимиздан бошлашимиз керак деб ҳисоблайман.

Соҳага IT-технологияларни жорий этиш иш самарадорлигини ва аниқлик  даржасини оширади.

Коррупция ҳолати жамиятимизнинг яширин ярасидир. Бартарафа этиш барчамизнинг вазифамиз….

Мутлақо, ҳақсиз. Шубҳасиз. Бизда ҳам бу масала бўйича қатор амалиётларимиз бор. Шулардан бири – Ер ва кадастр назоратини автоматлаштириш, коррупция ҳолатларини олдини олиш мақсадида ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашдан бартараф этилгунга қадар мониторингини юритувчи “E-YER NAZORAT” автоматлаштирилган ахборот тизими амалиётга жорий этилди. Бунда асосий эътибор қаратилган жиҳат бу – инсон омилини камайтиришдадир, чунки шу йўл билан бу иллат томирига илк зарбани бера оламиз.

Малоҳат АРТИКОВА суҳбатлашди.

2 КОММЕНТАРИИ

  1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида ҳукуматнинг «Жисмоний шахсларнинг фойдаланишидаги ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва натижалари бўйича уларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги қарори муҳокамага қўйилди. Муҳокама жорий йилнинг 7 май куни якунланган. Мана шу қарор қачон кучга киради?

  2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида ҳукуматнинг «Жисмоний шахсларнинг фойдаланишидаги ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва натижалари бўйича уларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги қарори муҳокамага қўйилди. Муҳокама 7 май куни якунланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×