Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланишича, “S.M.” хусусий корхонасини норасмий бошқариб келган Р.Л. 2020-2021 йилларда жуда кўп миқдорда савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиб, 1 миллиард сўмлик қўшилган қиймат солиғини тўлашдан бўйин товлаган.
Шунингдек, 19 нафар фуқарога ажратилган 740 миллион сўм кредит эвазига таъминотчи сифатида ишлаб чиқариш ускуналарини етказиб бермасдан, ўз эҳтиёжлари учун “Метан компрессор” ускунасини харид қилган. Чироқчи тумани Янгиобод кўчасида 2 қаватли “Маиший хизмат кўрсатиш биноси”ни қуриб, ўзининг номига расмийлаштирган ва жиноий йўл билан топилган маблағларни легаллаштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.Л. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Гўзал ШОКИРЖОНОВА