29.3 C
Узбекистан
Пятница, 3 мая, 2024

Ичимлик суви таъминоти учун маҳаллий бюджетлардан жами 444,6 млрд сўм ажратилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

“Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига кўра: 

▪️ республикадаги ичимлик суви таъминоти оғир ҳолатдаги 1 545 маҳалла (шундан 2022-йилда 140 та) ичимлик сув билан таъминланади. Бунинг учун маҳаллий бюджетлардан жами 444,6 млрд сўм, шу жумладан жорий йилда 106,3 млрд сўм маблағ ажратилади;

▪️ 1 691 та мактаб, 885 та мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 377 та тиббиёт муассасалари ичимлик суви билан таъминланади. Мазкур тадбирларни амалга ошириш учун жорий йилда жами 50 млрд сўм, 2023 йилдан ҳар йили республика ва маҳаллий буджетлардан тенг улушларда 50 млрд сўмдан, жами 100 млрд сўм ажратилиши кўзда тутилган;

▪️ 2022–2024 йилларда республика бўйича 2660 та маҳаллада ичимлик суви тармоқлари уй хўжалигигача етказилади. Бунинг учун “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан 180 млрд сўм маблағ ажратилади.

Шунингдек, қарорга кўра аввалги йилларда қурилиш-монтаж ишлари якунланмаган ёки фойдаланишга топширилмаган ичимлик ва оқова сув обектлари (17 та) тўлиқ фойдаланишга топширилади.

2023 йил 1 январдан:

▪️ аҳолига қиёслаш муддати тугаган сув ҳисоблагичларни янгисига алмаштириш “Ўзсувтаъминот” АЖ ва ҳудудий сув таъминоти корхоналарининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

▪️ республика ҳудудига техник талабларга жавоб бермайдиган сув ҳисоблагичларни ва уларнинг қўшимча воситаларини олиб кириш ҳамда ўрнатиш тақиқланади;

▪️ ичимлик суви таъминоти обектлари фойдаланишга тайёр ҳолда топширилган тақдирда (ўлчов ускуналари ўрнатилиб, ичимлик сув уй хўжалигигача етказилган тақдирда) аҳолининг ихтиёрига кўра давлат хизматлари марказлари орқали ёки “Ўзсувтаъминот” АЖ билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга ва ўлчов ускуналарини тамғалашга рухсат берилади.

2023 йил 1 январдан юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчилар томонидан ҳудудий сув таъминоти корхоналарига масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилиши талаб этилади.

2024 йил 1 январдан масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичларни ўрнатмаган юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчиларга ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун сувни ҳисобга олиш ускунаси билан таъминланмаган истеъмолчилар сифатида ҳисоб-китоб амалга оширилади.

“Ўзсувтаъминот” АЖ қошида Совуқ ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ҳамда ўрнатиш бўйича метрология хизматини ва унинг ҳудудий филиаллари ташкил этилади.
Бу ва бошқа маълумотлар юзасидан «Ўзсувтаъминот» АЖ масъуллари — Бошқарув раиси ўринбосари Хуршид Рахматуллаев, Департамент директори Зуҳриддин Зайниддинов, Бошқарма бошлиғи ўринбосари Нурали Байтурсунов, бўлим бошлиғи Фарҳод Васиев, Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродовлар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкиллаштирилган матбуот анжуманига ташриф буюрган ОАВ вакиллари саволларига жавоб беришди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Чорсуда заргарлик дўконидан тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди

Тошкент шаҳрида Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбир натижасида заргарлик дўконидан ўғирланган 49 миллион...

Больше похожих статей

×