Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахтимизда хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Глобаллашув жараёнлари ва IT ривожланиши революцион иқтисодий силжишларга олиб келди ва фикрлаш парадигмасини индустриалдан постиндустриалга ўзгартирди. Замонавий дунёда ишлаб чиқаришнинг нисбий аҳамияти хизмат кўрсатиш соҳаси фойдасига пасайиб бормоқда. Билим ва ахборот эса рақобатбардошлиликнинг асосий омилларига айланмоқда. Ўзбекистон Президенти ва ҳукуматининг қатор қарорлари ҳам хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришига қаратилган.
Тошкент — йирик мегаполис — умумжаҳон тенденцияга асосан қонунчилик ҳужжатларини ҳисобга олган ҳолда, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришни мақсад қилган. Буни саводли ва тизимли, ишлаб чиқилган базага асосланган ҳолда амалга ошириш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги AVDO Consulting Group (Лондон, Буюк Британия) халқаро консалтинг агентлигига буюртма бериб, хизмат кўрсатиш соҳасининг турли тармоқларини ўрганиш орқали ривожланишнинг устувор йўналишларини аниқлашни мақсад қилди. Тадқиқотлар раҳбари Дмитрий Авдосьев (AVDO Consulting LTD) матбуот анжумани иштирокчиларини амалга оширилган ишлар билан таништирди.
Тадқиқот жорий йилнинг январь-март ойларида ўтказилиб, соҳанинг 2017-2020 йиллардаги статистик маълумотларига асосланди. Хизмат кўрсатиш соҳасининг алоҳида тармоқларида ўсиш суръатлари, уларнинг тушум ва аҳоли бандлиги тузилмасидаги тақсимоти Лондон ва Москва билан таққосланган ҳолда таҳлил қилинди. Бу пойтахт шаҳарлар глобал (Лондон) ва минтақавий (Москва) даражада етакчи ўринларни эгаллаши сабабли танланди. Тадқиқот жараёнида хизмат кўрсатиш соҳасининг алоҳида тармоқларини ривожлантириш омиллари билан бир қаторда, бевосита Тошкентда уларнинг ўсиш драйверлари аниқланди.
Тошкент шаҳрида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг қуйидаги асосий йўналишлари аниқланди:
• Молия
• Ахборот технологиялари
• Кўчмас мулк
• Профессионал ва илмий-техник фаолият
• Савдо-сотиқ
• Маиший / бошқа турдаги хизматлар
Йўналишлар бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда улардан ҳар бири учун жараёнларга таъриф берилди. Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришни режалаштиришда уларга асосланиш мумкин.
Келгусида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида шаҳарда хизмат кўрсатиш соҳасини барқарор ривожлантиришга масъул бўлган жаомани шакллантириш режалаштирилган. Унинг вазифаси соҳани ривожлантириш мақсадларини белгилаш, стратегияни ва уни амалга ошириш йўл харитасини ишлаб чиқишдан иборат бўлади.
Матбуот анжуманининг иштирокчилари берилган саволлар ва билдирган таклифларига тўлиқ ҳамда батафсил жавоб олдилар.