26.9 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Сув таъминоти соҳасида кадрлар тайёрлаш ва мавжуд кадрлар малакасини ошириш долзарблик касб қилмоқда.

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йил 26 май куни пойтахтимиздаги «Wyndham Ташкент» мехмонхонасининг мажлислар залида «Сув таъминоти соҳасида кадрлар сиёсати: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро матбуот анжумани бўлиб ўтди.

«Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан ташкил этилган тадбирда Жамият раҳбарияти ва мутасаддилари, халқаро молия институтлари вакиллари, маҳаллий олий таълим муассасалари ректорлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда сув таъминоти тизимида олиб борилаётган кадрлар сиёсатининг асосий йўналишлари, соҳа мутахассисларини кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича хорижий ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилаётган ишлар ва бу борада истиқболдаги режалар хусусида сўз борди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти ва унинг тизим ташкилотларида жами 22 617 нафар ишчи-ходимлар меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Уларнинг касбий малакасини ошириш учун ўқитиш ва қайта тайёрлаш дастурларини амалга ошириш, юқори салоҳиятга эга кадрлар захирасини шакллантириш, кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш чораларини кўриш, меҳнат бозорини ўрганиш ва таҳлил килиш соҳадаги кадрлар сиёсатининг устувор йўналишлари ҳисобланади.

Ушбу йўналишлар доирасида бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилмокда. Хусусан, жорий йилнинг февраль-март ойларида ҳудудлар кесимида иқтисод, эксплуатация, техника хавфсизлиги бўйича 292 нафар мутахассисларнинг малакасини ошириш максадида ўкув семинарлари ва амалий машғулотлар ташкил этилди.

Йил охиригача барча худудий сув таъминоти ташкилотларининг яна 2 000 нафар ходимларини ўкитиш режалаштирилган.

Шунингдек, март-апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Ўзсувтаъминот» АЖ тассаруфидаги худудий сув таъминоти корхоналарининг 32 нафар раҳбар ва ходимлари учун «Ичимлик суви таъминоти ва канализация сохасида замонавий бошкарув” мавзусида ўкув курслари ўтказилиб, тингловчиларга махсус сертификатлар топширилди.

Бундан ташқари, ҳудудий сув таъминоти корхоналари ахборот хизматлари раҳбарлари ва мутахассисларининг фаолият самарадорлигини ошириш, уларда ахборот етказишнинг замонавий усул ва воситаларидан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида 1-3 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан хамкорликда ўкув семинарлари ташкил этилди.

Айни кунларда худудий сув таъминоти ташкилотларида мехнат килаётган 660 нафар лаборатория ходимларини лавозимга лойиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш ишлари олиб борилмокда.

Қолаверса, маҳаллий мутахассисларни дунё тажрибасида қўлланилаётган замонавий технологиялар билан таништириш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида Латвиянинг “CLEANTECH LATVIA», Корея Республикасининг «K-Water», Франциянинг «Suez» компаниялари ва бошка хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, сув таъминоти корхоналари ходимларининг ушбу давлатларга хизмат сафарлари мунтазам ташкил этилмоқда.  

Анжуманда сўзга чиққан халқаро молия институтлари вакиллари сўнгги йилларда Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ислохотларга қўл урилганини, уларнинг самарали ҳаётга татбиқ этилишида соҳада фаолият юритаётган ходимларнинг ҳиссаси беқиёс эканлигини таъкидлаб, уларнинг билим ва малакасини янада ошириш учун бундан кейин ҳам яқиндан хамкорлик килишга тайёрлигини билдирди.

Тадбир ўткир қалам соҳибларининг ўз саволларига олган жавоблари билан якун топди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×