Президентимизнинг 27.04.2022-yildagi ПҚ-224-сон қарори билан ипакчилик ва қоракўлчилик соҳасига тақдим этилган айрим солиқ имтиёзлари муддатларини узайтириш белгиланди.
Хусусан:
Ипак қурти уруғи, тут кўчатлари ва пилла етиштириш, пиллани қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи юридик шахсларни мол-мулк ва ер солиғидан озод этиш имтиёзи 01.01.2023-йилдан 01.01.2026-йилга қадар узайтирилади.
Мазкур имтиёз 04.12.2018-йилдаги ПҚ-4047-сон Президент қарори билан 01.01.2023 йилгача тақдим этилган эди;
Қоракўлчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун ер солиғи ставкасини 2018 йилда белгиланган миқдорда сақлаб қолиш муддати 01.01.2026-йилгача узайтирилади.
Ушбу преференция 14.03.2018-йилдаги ПҚ-3603-сон Президент қарори билан 01.01.02023-йилгача белгиланган эди.
Қарорда мазкур ўзгаришлардан келиб чиқиб Солиқ кодексига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича Қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш белгиланган.