6.6 C
Узбекистан
Воскресенье, 10 ноября, 2024

Бу Андерссон Ўзбекистондаги фаолияти ҳақида сўзлаб берди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,020участниковПодписаться
- Advertisement -

UzAuto Motors бош директори ва «АвтоВАЗ»нинг собиқ топ-менежери Бу Андерссон ўзбек журналистларига берган қатор интервьюларида республикадаги бугунги фаолияти ҳақида сўзлаб берди.

— Ўзбекистоннинг бугунги автомобил саноатини қандай баҳолайсиз?

Умуман олганда ёмон эмас. Менда ижобий таассурот қолдирган жиҳат — бу республика аҳолисининг катта қисмини ёшлар ташкил этиши бўлди. Бунда Ўзбекистондаги 1000 нафар фуқарога 91та автомобил тўғри келади. Агар бошқа давлатлар билан солиштирадиган бўлсак, Россияда бу кўрсаткич 385 автомобилни, Германияда — 575та автомобилни ташкил этади. Бу соҳани ривожлантириш учун улкан салоҳият мавжудлигидан далолат беради – ўзбек автомобил саноати ўсиши керак. Ўзбекистондаги автомобил саноати ривожланиш даражаси мени ҳайратга солди. Биз кўп деталларни маҳаллий ишлаб чиқарамиз – бу штамповкалар, ойналар ва салон қисмлари. Ва шу ерда, Асаканинг ўзида 8 мингдан ортиқ одам ишлайди. Бундан ташқари, бизда ҳатто двигателлар ишлаб чиқариш ҳам маҳаллийлаштирилган. Албатта, ҳукумат учун рақобатбардош автомобил саноатига эга бўлиш муҳим.

— Корхонани ривожлантириш стратегиянгиз қандай?

Мен ўзим учун тўртта асосий йўналишни белгиладим. Биринчи навбатда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар сифатига эътибор қаратиш зарур. Биз уни 25%га яхшилашга эришганимизни таъкидлаб ўтмоқчиман. Иккинчидан, машиналар ишлаб чиқаришни ошириш ва уларни ўз вақтида истъмолчига етказиб беришни яхши йўлга қўйиш керак. Учинчидан, корхона янада рақобатбардош бўлиши керак. Бу ривожланиш стратегиясиниг муҳим шартларидан бири. Бу мақсадга эришиш учун маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва ишлаб чиқаришда айнан маҳаллий материаллардан фойдаланиш ўта муҳим. Ва, тўртинчидан, янги Chevrolet Tracker ва Chevrolet Onix моделларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лозим.

— Навбатлар муаммосини қандай ҳал қилмоқчисиз?

Биз бу масала устида куну тун ишлаяпмиз, истеъмолчилар орасида талаб катта бўлган автомобилларни кўпроқ ишлаб чиқаряпмиз. Биз оммабоп Lacetti автомобилини ишлаб чиқаришни 262тадан 366тага етказдик (ўсиш — 27%), кунлик Cobalt ишлаб чиқариш эса 342тадан 420та автомобилга етди (18%). Биз автомобилни харидоргача етказиб бериш вақтини икки баробар қисқартиришга эришдик, бироқ, афсуски, ҳали ҳам керакли жойда эмасмиз. Лекин шахсан мен бу мақсадга эришиш учун қўлимиздан келганини қилишга кафолат бераман. Дарвоқе, Spark автомобилини харид қилаётганлар бу машиналарни шартномада белгиланган муддатдан илгари олишлари мумкин. Nexia’ни эса дилерларимиздан ҳозирнинг ўзида навбатсиз олиш имконияти бор.

— Дунёнинг бошқа мамлакатларида навбатлар билан боғлиқ шундай ҳолатлар кузатиладими?

Коронавирусгача бу муаммо қисман бор эди, бироқ ҳозирги пайтда мен ватаним — Швецияда оммабоп моделларни кутиш варақаси 12 ойни ташкил этади. Ўзбекистондаги вазият бу борада бироз бошқача эканлигини қўшимча қилмоқчиман — бизнинг кўп машиналаримиз қайта сотилади. Бу нормал ҳолат эмас. Бу, шунингдек, машина нархи нисбатан пастлигидан ҳам дарак беради, шунинг учун машина бугунги кунда пул маблағларини сармоя қилиш учун ажойиб восита. Лекин шу билан бирга биз автомобилларнинг тизимли қайта сотилиши муаммосига дуч келаётганимизни кўряпмиз. Кўпинча харидорларимиз сотиб олган автомобилларини дарҳол сотишади. Менинг ватаним – Швецияда, агар сиз расмий дилер бўлмасангиз, бу ноқонуний ҳисобланади. (Мартда контрактация очилганидан сўнг 13 мингдан ортиқ харидор бирданига иккита ва ундан кўп автомобил сотиб олиш истагини билдирган. Харидорлардан бири эса бирданига 35та автомобил учун буюртмаларни расмийлаштириб, олдиндан тўловни амалга оширди — муҳ.)

— Яқин келажакда Ўзбекистон бозорида қайси янги моделлар пайдо бўлади?

Бу йил биз бозорда янги — Chevrolet Tracker моделини тақдим этамиз, кейинги йил бошида эса — Chevrolet Onix чиқади. Бу икки замонавий модел одамларга ёқишига ишончим комил. Ҳар икки моделда олтитадан хавфсизлик ёстиқчаси бор. Улар краш-тестларда хавфсизлик бўйича беш юлдузли рейтингга эга. Бу машиналар ажойиб кўнгилочар борт тизими, Wi-Fi ва парковкада ёрдамчи билан жиҳозланади. Бундан ташқари, Chevrolet Tracker ва Chevrolet Onix ёқилғи сарфи нуқтаи назаридан ҳам жуда камхарж — 100 км.га 6 литр. Албатта, мен харидорда ўз дидига мос машинага буюрта бериш имконияти бўлишини хоҳлар эдим. Автобозорларга борганимда одамлар ўз машинаси бошқа автомобиллардан ажралиб туриши учун харид қиладиган аксессуарларни кўриб ҳайратга тушаман. Бунақасини бошқа ҳеч қайси мамлакатда кўрмаганман. Айнан шунинг учун, ҳозир биз опцияларга буюртма бериш тизимини яратиш ҳақида ўйлаяпмиз.

— Хориж автомобилларини олиб киришда бож тўловларини пасайтириш ўзбек автосаноатини ўлдиради, деган қараш мавжуд. Давлат раҳбарининг топшириғига биноан, божхона тўлови ставкаси 15%гача пасайтирилди. UzAuto Motors бунга тайёрми?

Мен ҳар доим рақобат томонида бўлганман. Рақобат бу – зўр. У яхшироқ бўлишга ёрдам беради. Бу эса биз кўп соҳаларни такомиллаштиришимиз кераклигини билдиради. Ўтган йили биз 235 минг дона автомобил ишлаб чиқардик, бу йил биз 340 мингта машина ишлаб чиқаришни режалаштирган ҳолда олдимизга каттароқ мақсад қўйдик. Ишонинг, биз рақобатдан қўрқмаймиз. Ишончим комилки, UzAuto Motors исталган бошқа ишлаб чиқарувчилар билан рақобатга кириша олади. Рақобат бор жойда ҳаётнинг ўзи сени яхшироқ бўлишга мажбур қилади.

— Компаниянинг автомагнитоласиз машина ишлаб чиқариш ҳақидаги қарори кўплаб танқидларга сабаб бўлди. Нима учун бу қарорга келинган эди?

Авваламбор, сўнгги икки йил ичида ҳар бир автомобил ишлаб чиқарувчи яримўтказгичлар муаммосига дуч келганини айтмоқчиман ва ҳар бир авто ишлаб чиқарувчи автомобил магнитолалари муаммоси билан у ёки бу даражада тўқнашди. Афсуски, бизга кутилмаганда етказиб берувчилар панд берди. Ҳозирги пайтда биз бошқа етказиб берувчилар билан музокаралар олиб боряпмиз. Бу бизга машиналаримизда янада замонавийроқ автомагнитолалар ишлатиш имкониятини беради. Шу ўринда таъкидлаб ўтмоқчиманки, мен харидорларимизнинг истаклари Европа харидорларининг истакларидан ҳам каттароқ эканлигидан ҳайратга тушдим. Ўзбекистондаги ҳар бир харидор ўрнатилган тач-скринли автомобил сотиб олиши хоҳлайди. Ҳар бир харидор монтаж қилинган орқа камерали машинага эга бўлишни истайди. Менинг ватаним Швецияда талаб ва хоҳишлар бутунлай бошқача. Масалан, энг машҳур автомагнитолалар бизда — 1 DIN.Демак, телевидениедаги журналистлар айтганидек, «биз билан қолинг». Тез орада биз янги қизиқарли ечимлар ва янги автомагнитолаларга эга янги технологик автомобилларни тақдим этамиз.

— Сиз ватанингиз ҳақида гапирдингиз — ишлаб чиқарилаётган автомобиллардан қайсиларини Европада, айниқса, Швецияда ҳайдаган бўлардингиз? Cobalt, Damas, Nexia, Gentra?

Менинг севимли машинам — Lacetti. Швецияда “жон” деб Lacetti’да юрган бўлардим.— Лекин агар сизда — Volvo ёки Fiat вариантлари бўлганда — барибир бизнинг автомобилимизни танлаган бўлармидингиз? Менимча, бундай адолатли таққослаш эмас, чунки Швецияда 14 000 доллар эвазига автомобил харид қилиб бўлмайди.— Ўзингиз қайси автомобилда юрасиз? Ҳозир мен Lacetti ҳайдаб юрибман.— «АвтоВАЗ»да ишлаб юрган вақтингизда раҳбариятни Lada’да юришга мажбур қилганингиз ростми?Биз ўзимиз ишлаб чиқараётган автомобилларни ўзимизни ҳайдашимиз жуда муҳим. Ўша пайтда «АвтоВАЗ»да топ-менежментнинг аксар қисми катта Infiniti’ларда юрар, биз эса Lada ишлаб чиқарар эдик, шунинг учун мен Lada Largus VIP’ни яратдим ва ўзим ҳам шу автомобилда юрар эдим.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда талабаларининг энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги масалаларидан хабардорлик даражасини аниқлаш бўйича тадқиқот

Кириш Энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги, айниқса, Ўзбекистон каби жадал ривожланаётган мамлакатларда долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Мамлакат иқтисодиёти ва...

Больше похожих статей

×