25 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 августа, 2025

Энди СТИР керак эмасми?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,720участниковПодписаться
- Advertisement -

9 апрелдан тўлов ҳужжатларига жисмоний шахслар СТИР ўрнига ЖШШИРни киритишади, хабар беради Марказий банк Ахборот хизмати.

Мижозлар томонидан банкларга тақдим этиладиган тўлов ҳужжатларини расмийлаштиришга қўйиладиган талабларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилганди.

Ушбу ўзгартиришлар жорий йилнинг 9 апрелига қадар босқичма-босқич, ундан сўнг тўлиқ татбиқ этилиши режалаштирилган.

Мазкур ўзгартиришлар амалиётга жорий қилингандан кейин барча тўлов ҳужжатларида тўловчи – жисмоний шахсларнинг СТИРи (солиқ тўловчининг идентификация рақами) ўрнига, тўлов ҳужжатининг “тўловчининг идентификация рақами” деб номланган реквизитида уларнинг ЖШШИРи (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) кўрсатилиши мажбурий ҳисобланади.

Шу муносабат билан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар (шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар) тўловни амалга ошириш мақсадида тўлов ҳужжатларини расмийлаштираётганда ўзларининг ЖШШИРлари тўғри ва тўлиқ киритишлари зарур.

Шунингдек, барча хўжалик юритувчи субъектлар ҳам тўлов талабномалари ва инкассо топшириқномаларини расмийлаштиришда контрагентлар – жисмоний шахсларнинг ЖШШИРлари тўғри киритилаётганига эътиборли бўлишлари лозим.


ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Фарғонада автомобиль вояга етмаган болани уриб юборди

2025 йил 16 август куни соат 16:30 ларда Фарғона вилояти Бувайда туманининг “Деҳқонобод” маҳалласида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 1992...

Больше похожих статей

×