Lada моделларини ишлаб чиқариш кенг кўламли Европа ва Америка санкцияларининг киритилиши сабабли таҳдид остида қолди. Агар Renault Group уларга қўшилса, АвтоВаз муаммоларга рўбаро келади.
Европа Иттифоқи ва АҚШнинг деярли барча йирик автомобиль ишлаб чиқарувчилари Украина билан бирдамликда мамлакатга қарши иқтисодий санкцияларни сақлаб, Россияга етказиб беришни тўхтатмоқда.
Фигаро хабарига кўра, Франция ҳукумати француз компанияларига ҳозирча “Россияни тарк этишга шошилмасликни” тавсия қилган, бироқ ҳар сония ҳаммаси ўзгариши мумкин. Иқтисодиёт ва молия вазири Бруно Ле Маирэ у борада салбий муносабатда бўлиб, Европа Иттифоқи “Россия иқтисодиётининг қулашига” сабаб бўлишига ҳаракат қилишини айтди.
Россиянинг АвтоВАЗ компанияси билан чамбарчас боғлиқ бўлган Renault Group унинг бирлаштирилган шўъба корхонаси ҳозиргача Россия бозорини тарк этишдан ўзини тийиб туради. Шу билан бирга, компания раҳбари Лука де Мео Россия томони учун нохуш ҳолатни ҳам истисно этмади.
Renault Groupнинг Россиядан кетиши нафақат ўз ватанида, балки қўшни Ўзбекистонда ҳам АвтоВАЗ ишлаб чиқариш муаммолари таҳдидини келтириб чиқармоқда.
“ADM Jizzax” корхонасида бутловчи қисмлар билан боғлиқ жиддий муаммолар юзага келиши мумкин, бунинг натижасида эса ишлаб чиқариш шунчаки тўхтаб қолади. Бундан ташқари, Lada автомобилларини сотиб олган харидорлар таъмирлаш вақтида компонентлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келишади.
Бошқа томондан, UzAuto Motors шу тариқа рақибидан қутулади. Россия автомобилсозлик саноати маҳсулотларини сотиб олишнинг иложи йўқлиги сабабли, харидорлар табиий равишда Chevroletнинг бюджетли моделларига кўпроқ эътибор қаратишади.
Шу билан бирга, бу моделлар мамлакат ичида жуда машҳур ва оммабоп. 4-март куни автомобиллар учун аризалар очилганидан сўнг, бир неча соат ичида автомобиль сотиб олмоқчи бўлган 13 мингдан ортиқ фуқаро UzAuto Motorsга мурожаат қилган. Компания ўша куни охирги мижозга хизмат кўрсатилмагунигача ишлашга қарор қилди — автомобилчилардаги кучли истак ва интилиш қуролланмаган кўзга ҳам ташланиб турарди.