7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ АХБОРОТИ

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Россия рубли айирбошлаш курси кескин тебранаётган ҳамда биржа ва биржадан ташқари курслар ўртасида сезиларли тафовутлар юзага келаётган пайтда Россиядаги фуқароларимизнинг ўз маблағларини эркин валютага алмаштириш жараёнида йўқотишларига олиб келмоқда.Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан:барча тижорат банкларига россия рублидаги пул ўтказмалари бўйича айирбошлаш операцияларини узлуксиз амалга ошириш ҳамда валюта курсини белгилашда сотиб олиш ва сотиш курслари ўртасидаги фарқни мақбул даражада сақлаб туриш;банкларнинг валюта хавф-хатарларини минималлаштириш мақсадида россия рублини сотиш ва сотиб олиш курсларини жорий халқаро котировкаларга асосан кун давомида ўзгартириб бориш юзасидан тавсиялар берилди.Бу Россия Федерациясидаги Ўзбекистон фуқароларига пул маблағларини россия рублида юбориш ва республика ҳудудида ушбу маблағларни ихтиёрий валютада қабул қилиб олиш имконини беради.Марказий банк мавжуд вазиятни доимий кузатиб бормоқда ва зарур ҳолларда аҳоли манфаатларини ҳамда миллий валюта ва банк тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўриб боради.

Шунингдек,

Ўзбекистон Республикасида тижорат банклари томонидан россия рублини айирбошлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Аввал хабар берилганидек, россия рублининг ўзбек сўмига нисбатан сотиш ва сотиб олиш курси тижорат банклари томонидан мустақил равишда жорий халқаро котировкаларга асосан белгиланиб, кун давомида заруриятга кўра ўзгартириб борилиши мумкин.

Одатда, халқаро амалиётда ҳам маҳаллий валюта биржасида сотувда бўлмаган айрим давлатларнинг валюталари бўйича ҳисоб ва айирбошлашдаги курс ушбу давлатларнинг Марказий банклари ёки халқаро платформаларда эълон қилаётган жорий котировкалар асосида белгиланади.

Айрим ижтимоий тармоқларда шубҳали спекулятив трансчегаравий схемалар ёрдамида рублни айирбошлаш (шу жумладан, “қора бозор”да) орқали 30 фоизгача даромад олиш мумкинлиги билдирилмоқда.

Юқоридаги фикрлар мантиқан гепотетик шаклларда тўғри бўлиши мумкин бўлса-да, амалда Ўзбекистондаги ички валюта бозоридаги реал ҳолат буни инкор этмоқда. Хусусан, охирги пайтда тижорат банклари томонидан аҳолига рубль сотуви улардан харид қилинган миқдорлардан қарийб 10 баробар кўп.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда жисмоний шахслар томонидан хорижий валютани (нақд ва нақдсиз шаклда) олиб кириш ва олиб чиқиш бўйича махсус тартиб ўрнатилган бўлиб, ушбу тартиб ички валюта бозорига кескин таъсир кўрсатиши мумкин бўлган миқдорларда пул оқимларининг вужудга келишига йўл қўймайди.

Марказий банк мавжуд вазиятни доимий онлайн равишда кузатиб бормоқда ва зарур ҳолларда аҳоли манфаатларини ҳамда миллий валюта ва банк тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилишини таъминлайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×